топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш давр талаби

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
2018 йил 23 февраль куни Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича роман-герман тиллари факультети талабалари  ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ў.Сатторов, маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Суюнов, институт психологи З.Орипов, Самарқанд шаҳар ИИБ капитани Ж.Исоев, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси М.Бурхоновлар иштирок этишиб, ёшлар жиноятчилиги олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ёшларнинг бурч ва мажбуриятлари, ОИТС ва гиёҳвандлик, диний экстремизм ва одам савдоси муаммоларига қарши курашиш бўйича маърузалар қилишди, талабалар билан дилдан суҳбат уюштириб, уларнинг саволларига жавоблар беришди.

 
Бугунги кунда ёшлар ўртасида авж олиб бораётган салбий ҳолатларни бартараф этишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, одам савдосига қарши курашиш барчанинг вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбирни факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ў.Саттороволиб борди.
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.