топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

СамДЧТИ академик лицейи

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3290-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей Самарқанд давлат чет тиллари институти тасарруфига ўтказилди.
Октябрь ойининг охиригача лицейнинг барча мол-мулки, иншоотлари ва ҳудуди тўлиқ хатловдан ўтказилиб, СамДЧТИ тасарруфига берилди.
Академик лицей биноси 2004 йил И. Каримов ташаббуслари билан бунёд этилиб, ўз фаолиятини бошлаган эди. 1050 ўқувчи-ёшларга мўлжалланган академик лицейда 4 та йўналиш бўйича ўқитилади:
1.    Аниқ фанлар;
2.    Табий фанлар;
3.    Хорижий тиллар;
4.    Ижтимоий гуманитар фанлар.
 
Бугунги кунда академик лицейда 1290 нафар ўқувчига 95 нафар тажрибали педагог ходимлар таълим-тарбия бериб келишмоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб лицейга таълим бериш мақсадида СамДЧТИдан тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилди. Лицей Самарқанд шаҳрининг марказида жойлашган. Бино таълим олиш учун жуда қулай ва шинам. Ҳозирги кунда лицейнинг моддий-техник баъзаси ва ахборот ресурс маркази фаолиятини янада мустаҳкамлаш устида жадал ишлар олиб борилмоқда. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.