топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Назм ва наво” кечаси ўтказилди

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
Самарқанд давлат чет тиллар институти Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши билан ҳамкорликда 2018 йил 9 февраль куни инстутут фаоллар залида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан “Аждодлар сиймоси доим барҳаёт!” шиори остида “Назм ва наво” кечаси ўтказилди.

         Тадбирда институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. А.Эшқобилов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Нурмуратов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши бўлим мудири Э.Улуғмуродов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Д.Худайқулов, Ўзбекконцерт вилоят бўлими санъаткорлари, Самарқанд давлат университети иқтидорли талабалари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.
Тадбирда институт маънавий-маърифий ишлар бўйича в.в.б. А.Эшқобилов, Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Нурмуратовлар сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг яратган асарларида миллат тақдири, эл-юрт қайғуси, юртни ободонлаштириш, илм-фан, санъат ва адабиётни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, меҳнатга садоқат, ахлоқий юксакликка интилиш, гўзаллик ва муҳаббат, меҳр ва мурувват, шахс эркинлиги, ижтимоий адолат учун кураш ғоялари билан йўғрилганлигини таъкидлаб ўтди.
         Самарқанд санъат коллежи, Ўзбекконцерт вилоят бўлими санъаткорлари томонидан Навоий ғазалларидан қўшиқлар куйлашди.
         Тадбир давомида институтимиз ва Самарқанд давлат университети иқтидорли талабалари иштирокида Навоий ғазалларидан парчалар айтишди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.