топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Инсон хотираси боқий- қадр қиммати улуғ”

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

2018-йил 10-майдагиСамДЧТИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси қошида ташкил этилган “Фалсафий мунозара” тўгараги раҳбари Х.С.Ашурова тўгаракнинг фаол аъзолари билан биргаликда СамДЧТИ Ижтимоий фанлар кафедраси Ҳаракатлар стратегияси марказида “Хорижий тил ва адабиёти”, “Таржимонлик назарияси ва амалиёти” ва “Роман — Герман филологияси факулътети” талабалари билан  “Инсон хотираси боқий- қадр қиммати улуғ” мавзуидаги давра суҳбати ўтказилдиБизга яхши маълумки, хотира – аждодларга юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ.  Биринчи Президентимиз томонидан истиқлолнинг илк йилларидан эл-юртимиз тақдирига дахлдор тарихий адолатни тиклаш, аждодларимизнинг эзгу ишлари, жасоратини улуғлаш ва абадийлаштириш, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор халқимизнинг ана шундай ўлмас қадриятлари, бебаҳо маънавий фазилатларини намоён этиб келмоқда. Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оловли майдонларда ўз юртининг тинчлиги ва озодлиги, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида. Бугун сафимизда эсон-омон, бардам бўлиб, барчамизга маънавий мадад бериб, ибрат бўлаётган уруш қатнашчиларини чин қалбимдан табриклаш, уларга узоқ умр тилаб, ўзимнинг самимий ҳурматимни билдириш инсонга катта мамнуният бағишлайди.тўгаракнинг ҳар бир аъзолари ўз фикрларини билдириб фаол иштирок этдилар. Давра суҳбати якунида. “Фалсафий мунозара” тўгараги сардори РГФ факультети инглиз тили гуруҳи талабаси Алишеров Азизбек ва бошқа талабалар ўзларининг фикр мулоҳизаларини билдирди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.