топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЁШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ  ШАКЛЛАНТИРИШДА ОММАВИЙ МАДАНИЯТНИНГ САЛБИЙ ТАЪСИРИ

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
 
Мамлакатимизда  эркин фуқаролик жамияти асослари барпо этилаётган ҳамда ҳозирги глобаллашув шароитида  ижтимоий- фалсафий дунёқарашни ёшлар онгида шаклланишида, маънавий фазилатларини ривожлантирувчи  омиллар  тизимида аждодлар орттирган бой тажрибаларини ўзида мужассамлаштирган бадиий тафаккур дурдоналаридаги бой маънавий-фалсафий фикрлар муҳим ўрин тутади. Аммо, минг афсуски, фуқоролик жамиятининг ривожланишида  ижобий омиллардан ташқари салбий омиллар ҳам мавжуд. Бугун ёшлар онгига таъсир қилаётган оммавий маданиятнинг салбий иллатлари олдини олиш, бартараф қилиш чораларини ишлаб чиқиш долзарб мавзулардан биридир .
Мамлакатимизда осойишталик ва хотиржамликни ардоқлаб, фуқаролар, айниқса, ёшлар илмли, маърифатли бўлиб, илм-фан йўлида эркин ижод қилишлари фақат яхшилик сари интилишга хизмат қилади. Булар эса ўз навбатида четдан кириб келадиган турли экстремистик марказлар, ақидапарастларнинг даъватлари, “оммавий маданият” иллатларининг зарарли таъсирлари, таҳдидлари, турли маънавий тажовузлар ўз таъсирини ўтказа олмаслигини таъминлайди.
Айтиш жоизки, Европа Хавфсизлик Кенгашида интернет муаммолари вақти-вақти билан муҳокама қилинмоқда.  Масалан,  Германияда  1997  йилдан  бошлаб  ёшларга  зарар келтириши мумкин бўлган материалларни текширадиган федерал бошқарма фаолият кўрсатмоқда. Унинг ваколатлари доирасига нобоп ва сотишга рухсат этилмаган маҳсулотларнинг (ОАВ, китоблар, видеофильмлар ва компьютер ўйинлари) рўйхатини тузиш ва мазкур йўналишда қонунбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари киради. Ҳозирги вақтда Голландия, Швейцария, Дания, Япония, Хитой, Ўзбекистон, Россия каби давлатлар қонунчилигида ёшларнинг руҳияти ва маънавий ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ахборотларни тарқатгани учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган[1]
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик, маънавиятимиз, анъаналаримизга ёт бўлган “оммавий маданият”дан, турли ахборот ҳуружларидан муҳофаза қилиш барча ҳуқуқ-тарғибот идоралари сингари шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини англаб етишимиз ҳамда зарарли иллатларга қарши курашишнинг ташаббускори, етакчисига айланишимиз шартдир. Шундагина ёшларимизда ижтимоий-фалсафий дунёқараши шаклланишини жараёни биз кутган соғлом муҳитда ривожланади ва келажакда ўзининг самарасини беради.



[1]Қодирова З.  Ахборот  хуружининг  ёшлар  дунѐқарашига  таъсири.  Тўплам. Ёшларни  ахборот-психологик хуружларидан ҳимоя қилиш технологиялари: назария ва амалиѐт. –Т.,ЎзМУ,2012, 151-б


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.