топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича ойлик тадбирлар ўтказилмоқда

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
 
Ойлик доирасида 2018 йил 23 февраль куни институт фаоллар залида ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва диний экстремизм, гиёҳвандик ва ОИТСга қарши курашиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. А.Эшқобилов, маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Суюнов, институт психологи З.Орипов, Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари капитан Ж.Исоев, лейтенант Ж.Хасанов, Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н.Исломов, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси-врач М.Бурхонов ҳамда институтнинг икки юзга яқин талабаси иштирок этишди.

Унда Самарқанд шаҳар ИИБ капитани Ж.Исоев, Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н.Исломов, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси М.Бурхоновлар сўзга чиқишиб, ҳозирги кунда кўплаб юртдошларимиз одам савдоси  қурбонига айланиб қолаётгани, айниқса бу жараён яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар ёки таниш-билишлар орасида кўпроқ учраётгани, натижада кўплаб юртдошларимиз ўзга мамлакатларда алданиб, паспортларини олдириб қўйиб, сарсон-саргардонликда ўз юртига қайтишга қийналаётгани, айримлари турли оқимларга қўшилиб кетаётгани, бунинг сабаби биринчи навбатда илмсизлик экани, бунинг учун одамларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш лозимлиги юзасидан маърузалар қилишди.
 
         Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.б. А.Эшқобилов олиб борди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.