топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Эшқобил Вали ижоди

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
ЭШҚОБИЛ ВАЛИ (Эшқобилов Абдували Казакович), республикада таниқли шоир, ёзувчи, таржимон, публицист, адабиётшунос ва ношир, бугунги Самарқанд адабий муҳитининг энг кўзга кўринган ёрқин  вакили. У 1965 йил 27 февралда Самарқанд вилоят, Пастдарғом туманида туғилган. Унинг ноёб иқтидори ўқувчилик чоғидан вилоят ва республика ёшлар ташкилотлари етакчиларининг эътиборини тортган. Талантли ўқувчи бир йилча Тошкентда ва Москвада махсус курсларда таҳсил олган. Ўрта мактабни битиргач СамДУ рус филологияси факультетини имтиёзли битирган. Талабалик чоғида Давлат стипендиясига сазовор бўлган  ва кундузги аспирантурага ўқишга қолдирилган. Аспирантурани муваффақиятли битиргач, дастлаб СамДУда ўқитувчи, 1995 йилдан ҳозиргача Самарқанд давлат чет тиллар институтида  катта ўқитувчи, институт бош илмий котиби, маънавият ва маърифатбўлими мудири, таҳрир-нашриёт бўлими мудири,  жаҳон адабиёти кафедраси мудири, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, ректор маслаҳатчиси вазифаларида ишлаган; ҳозирда Ахборот ресурс маркази директори. У ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг зарурий нашрлари рўйхатига киритилган «Хорижий филология: тил, адабиёт, таълим»  илмий-услубий, адабий-бадиий журналнинг ташаббускор-ташкилотчиси, кўп йиллик масъул котиби, «Парнас» талабалар ижодий клуби раиси, Антик Дунё Халқаро академиясининг фахрий доценти.
 
Эшқобил Вали жуда ёшлигидан ижод қилади. Унинг ҳозиргача «Пахса қишлоғим», «Минг иккинчи кеча» («Зарафшон» нашриёти ), «Сукунат мулки» (Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти) шеърий китоблари нашр этилган. Насрий асарлари республикадаги барча қалин журналларда чоп этилган. Валининг асарлари теран фалсафага, қизиқарли бадиий топилмаларга бойлиги, бадиий тафаккурнинг тиниқлиги, оригиналлиги билан зукко ўқувчи эътиборини жалб этади. Бу ижодкор ҳаётда камтарликка, ижодда киборликка интилади. Шундан-да унинг асарлари баҳсталаб: интеллектуал китобхонлар, юксак, том маънодаги сўз санъати ихлосмандлари, унинг асарларини юқори баҳолашади, қадрлашади. У рус адабиётидан А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, С.Есенин, М.Цветаева, А.Ахматова, О.Мандельштам, Б.Пастернак ва С.Кедриннинг қатор шеърларини, итальян ёзувчиси А.Барикконинг «1900» номли қиссасини, шу асар асосидаги бадиий фильмни (ЎзТВ, 2010), В.Вульф, А.П.Чехов ҳамда М.Зошенко ҳикояларини ва бошқа асарларни ўзбекчалаштирган. Унинг асарлари  рус, инглиз, тожик, қорақалпоқ, хинд, урду ва итальян тилларига ўгирилганва чоп этилган. Ижодкорнинг янгикитоблари  нашр  арафасида. 
 
(«Маргинал» сонет-гулчамбарига сиғмаган шеър)
Энди шеър ҳам тугаши керак
Талаб этар буни шу шакл,
Лек тўхтаса эзилар юрак,
Оғринади чоғланган ақл.
 Алам қилар ахир маргинал,
Ёлғон айтиб чалғитар  нуқул.
Ўз ўрнини англамаган кал,
Мансаб олиб дономиш, буткул…
 Сен ҳам энди бекасан қайда,
Болаликдек йўқолдинг жадал.
Юрак, бунча сапчидинг жойдан…
Бўлмаса шеър бўлмапти тугал.
Тонг отмоқда. Мудрай бошлар сўз,
 
Қистовига олади кундуз.

2 изоҳ

avatar
Абдували ака шеърларингизни ўқиб мазза қилдим. Сизга қойил. Сизни янги йил билан табриклайман.Янги йилда янги ижодий парвозлар тилайман.Барча асарларингиз янги йилда чоп этилишига тилакдошман.
avatar
Yashang ALLOMA! Ijodga omad!
 
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.