топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Баркамол авлод—2017» мусобақаси старт олади

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
 
Бугун — 25 май куни Жиззахда ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтадиган «Баркамол авлод—2017» мусобақаси старт олади.
 
«Баркамол авлод—2017» иштирокчилари футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи каби жамоавий ўйинларда, бокс, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши, таэквондо каби яккакурашларда, теннис, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, оғир атлетика, бадиий гимнастика сузиш ва шахмат каби яккалик спорт турларида ўз омадини синаб кўради.
Бу галги финал босқичида 901 нафар спортчи-ўқувчи, 210 нафар мураббий, 175 нафар ҳакам ва оммавий ахборот воситаларининг 100 нафар вакили қатнашиши кутилаяпти. Баҳслар 17 спорт тури бўйича 186 медаллар жамламаси учун уюштирилади.
Мусобақанинг илк куни мундарижасида спортчиларнинг маъданий ҳордиқ чиқаришлари учун концерт дастури, шаҳар бўйлаб саёҳат ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган.
Фестивальнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари «Сўғдиёна» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

 
 

1 изоҳ

avatar
Респект участникам
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.