топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қадр неъмати (Энг улуғ, энг азиз)

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
 
СамДЧТИ «Ижтимоий фанлар» кафедраси ўқитувчиси Бобоқулова Хуршида Эркиновна
 
“Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддолари аниқ, ғурур ва ифтихор юксак бўлади”.(И. Каримов)
“Бу азиз ватанда азиздир инсон”, табиийки, инсон қаерда дунёга келса ўша маскан қадрли Ватани ҳисобланади. Чунки киндик қони тўкилган ер, гўдаклигидан тетапоя қилиб юришни бошлаганида унга пешвоз чиққан, бола бўлиб ўйнаб–кулиб юрганда кенгликларга кўксини очган, кексайиб асо тутганда паноҳ бўлган, ҳар қайсидаким қадрлаб, азиз қилган ўз заминининг азиз, қадрдон фарзанди саналур.
Ватанни қандай қадр этсанг, шу қадар элда азиз ва улуғ қадр топасан! Бирор сабаб билан Ватанини ташлаб, бошқа юртларга кетган кимса энг оғир дамларида уни қумсаб, кўз олдига келтириши ва туғилиб ўсган замини ҳақида бирор қайғули хабар эшитганда қалбан эзилиши ҳам Ватанга бўлган муҳаббатнинг белгисидир.
Шу Ватанда қиндик қони тўкилиб, нон — намагини тотиб, ардоғида вояга етиб унга хиёнат қилганлар, абадул – абад юзига қора лой чапланур. Уларнинг ҳеч қачон бири икки бўлмас, косаси оқармас қадр неъматидан бир умр мосуво бўлур!
Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтади: “Башар ўз ерига, гарчи у тақир саҳро бўлса ҳам қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур – ҳаловат, ундан узоқ бўлганида соғинч, ҳужум қилингандан мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади”.
Донолар айтадилар: “Кишининг вафодорлиги ва садоқати унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зое кетгазган лаҳзаларига ачиниб, ўкиниб яшашидан билинади”. Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидойилиги она – Ватанни ҳимоя қилиши, тараққий топиб, ҳар томонлама мустаҳам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имкон даражада ҳисса қўшиши билан ўланчанади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.