топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Чет элликларни ўзига оҳанрабодек тортаётган кўҳна ва навқирон Самарқанд!

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

Юракдаги кечинмаларим


 


     


 Ёшлик орзуларга тўла умр фасли. Ёшликда дунё кўришни, ўзга юртларга саёҳат қилишни, эркин қушга айланиб, парвоз этишни хоҳламаган инсон топилмаса керак. Ўзга юртга саёҳат қилиш фақат роҳатдан иборат эмас экан. Сизда маданий ҳордиқ олиш билан бирга, қандайдир юракни жунбўшга келтирадиган ҳислар пайдо бўлар экан. Гўё ўтган умримиз, яқинларимиз кўз олдимизда гавдаланади. Аввал ниманидир нотўғри қилган бўлсак, кимнидир бироз бўлса-да ранжитган бўлсак, шуларни ўйлаб надомат чекамиз, афсусланамиз. Бу вақт йўқотганларимиз ва топганларимизни сарҳисоб қилишга қулай фурсат тўғилар экан.


       Илмда тажриба муҳим. Тажриба орқали моҳият тўла англанади. Ўзга юртнинг табиати, гўзаллигини ҳис этиб роҳатланамиз. Шундай гўзалликнинг, мўжизакор табиатнинг бир бўлаги эканлигимиздан фахрланамиз. Ҳаётнинг маъносини англашда булар катта аҳамиятга эга.


        Ёшлигимда бир суръат кўрган эдим. Унда қўлига асо таёқ ушлаб олган, орқасига кичик юк халта кўтариб олган бир мусофир баланд қорли тоғ олдида, тоғ чўққисига назар солиб тургани тасвирланган эди. Унинг кўзларида тоғни забт этишга бўлган орзиқиш акс этиб турар эди. Менда ҳам Самарқанддек азим шаҳарга келиш иштиёқи суръатдаги мусофир кўзларидаги орзиқишдан кам бўлмаган.


       Бу гўзал ҳаётга иҳлосим баланд. Бу иҳлос ҳаётда кўрган, кечирганларим натижаси. Худога шукурки, ўтган умримда, ҳох жамиятга нафим тегадиган вақтни олайлик, ҳох оила қурган вақтим бўлсин, ҳеч биридан камчилик топмайман. Бахтли оилам, севган касбим бор, бунинг учун миннатдор бўладиган инсонларим кўп...


       Аввало ота-онамдан миннатдорман. Мени яхши шароитда, тўғри инсон қилиб тарбиялагани, меҳр билан қалб кўзимни очганликлари учун. Тангримга шукур қиламанки, бахтли оилам бор. Бу бахтни устунлари — мени тушунадиган, қадрлай оладиган олийжаноб турмуш ўртоғим, ғамхўр ўғлим ва меҳрибон қизимдир. Ҳаёт синовларида толиқиб қолсам, улар менга беминнат суянчиқ бўлишади.


     Аёл кишига ҳам оилани, ҳам ишни, ҳам фарзанд тарбиясини удда қилиш осон иш эмас. Буларнинг орасида фақат биттасини устун қўювчи аёллар ҳам топилади, албатта. Аммо менинг фикримча, аёл бир ёқлама бўлмаслиги керак. Қидирган имкон топади деганларидек, идеал аёл бўлишга интилиб яшаш керак.  Муваффақият калити олға интилишдадир.


    Аёлнинг гўзаллиги, нафосати уни бошқалардан ажратиб туради. Инсоният жамиятида зоҳиран эмас, ботинан гўзаллик кўпроқ қадрланади. Аёлда юксак маънавият, кучли ирода, сабр-қаноат, садоқат ва вафо, иффат ва ҳаё, қатъиятлилик, ўзига ишонч, меҳнатсеварлик, меҳр ва муҳаббат каби самимий ҳислатлар жо бўлиши — унинг гўзаллиги бўлиб, айнан манна шу ҳислатлар идеал аёл қиёфасини яратиб беради ва бошқаларни мафтун этади.


     Қизлар турмушга чиққандан сўнг, ҳаётлари бир поғона қийинлашгандек бўлади. Аммо турмуш ўртоғи билан ҳамжиҳатликда, маъсулиятни ҳис этиб яшасалар, нур устига аъло нур бўлиб, қийинчиликларни осон енгадилар.


         Бағрикенглик, ўзи сингари ўзгаларни ҳам қадрлай олиш, атрофдагиларга қуёш каби илиқлик бахш эта олиш оилада муҳим саналади. Чунки ҳаммада ҳам камчилик бор, беайб парвардигор деганларидек, турмуш ўртоғининг камчилиги бўлса, уни илиқлик билан тузатиш, оилани меҳр-муҳаббатга тўлдириш лозим. Токи бахтсизликка ўрин қолмасин. Мен ҳаётда шундай принципга амал қиламан.


     Гарчи уйдан, оиламдан узоқ бўлсамда, оилам, турмуш ўртоғм меҳр-муҳаббати, ғамхўрлигини ҳис этиб яшайман.


     Буни қарангки, сокинлик ҳам бир гўзаллик экан. Тинч, осуда муҳит беихтиёр кайфиятни кўтаради. Сокин шаҳар, бу сокинлик бахш этган гўзалликдан пайдо бўлган яхши кайфият, мана шу яхши кайфият соҳиби бўлган бир инсон ва унинг сокин шаҳардаги сокин ҳаёти бу- менинг ҳаётим!


     Гўзал Самарқанднинг тинч муҳити менга кўп нарсаларни англашимга, дунёқарашим ўзгаришига ёрдам берди. Мен бу ерда яшаб қадр  тушунчасини янада кенгроқ англай бошладим. Ота-онам, турмуш ўртоғим, фарзандларим, яқинларим, талабаларим ва касбдошларим, ҳамма ҳаммаси мен учун қадрли инсонлар. Уларнинг бу дунёда борлигидан, ёнимда эканлигидан бағоят бахтиёрман.


                           


 СамДЧТИ Таржимонлик факультети хитой тили ўқитувчиси Ма Цуи Линг


    СамДЧТИ Таржимонлик факультети хитой тили йўналиши талабаси Очилова Ҳилола таржимаси

3 изоҳ

avatar
МА ЦУИ ЛИНГ домломизни жудаям хурмат киламиз. Ажойиб аёл ва ажойиб укитувчи
avatar
Мақола сарлавҳасида иккита хато-оҳанграбо эмас оҳанрабо, қўҳна эмас кўҳна ёзилиши тўғри эди. биринчи сўзда «г» ортиқча, иккинчисида "қ" ўрнига «к» ҳарфини ёзинг.
avatar
Эьтиборингиз учун раҳмат! Кўҳна сўзида эътиборсизлигим туфайли хато кетибди. Оҳанрабо сўзи борлигини эса билмас эканман.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.