топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қишлоқларимиз учун малакали архитекторлар тайёрлаш

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Бизнинг  бахтиёр  ёшларимиз эгаллашлари  мумкин бўлган  касб — ҳунарлар беҳисоб. Лекин  шулар орасида энг мўътабарлари,  энг олижаноблари  борки,  улар хусусида  алоҳида меҳр — мухаббат  билан сўзлаш  жоиз. Бу касблардан  бири меъморлик,  бинокорликдир.  Шуларни ҳисобга олиб  республикамиз  учун  нисбатан  янги  ҳисобланган  мутахассислик – қишлоқ ҳудудларини  архитектуравий лойиҳавий ташкил этиш  мутахассислиги  бўйича таълим  олаётган  талаба  ёшлар  ҳаёти  тўғрисида  тўхталиб  ўтмоқчимиз. Бу  мутахассислик   республикамизда, ҳатто Ўрта Осиёда биринчи  марта Тошкент архитектура – қурилиш институти ва Мирзо Улуғбек   номидаги   Самарқанд  давлат архитектура – қурилиш  институти қошида очилди.  Мана уч  йилдирки, мазкур соҳа  бўйича ҳар  йили  юздан зиёз  абитуриентлар  қабул  қилинмоқда. Яна  икки йилдан кейин   республика қишлоқларига  юқори малакали  архитекторлар  тайёрлаб  бериш бошланади.          


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2009 йил 3-августдаги “Қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”  Қарорига мувофиқ  “Қишлоққурилишлойиҳа”  лойиҳа тадқиқот институти, очиқ акционерлик тижорат “Қишлоқ Қурилиш Банки” ва “Қишлоқ Қурилиш Инвест” инжинеринг компаниялари ташкил қилинди. Шу дастур асосида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти таркибида “Қишлоқ архитектураси” кафедраси ташкил қилиниб, ушбу кафедрага “Қишлоқ ҳудудларини архитектуравий лойиҳавий ташкил этиш” йўналиш бўйича архитекторлар тайёрлаш юклатилди.


Республикамиз  қишлоқлари йилдан-йилга  замонавийлашиб, кўркамлашиб  бормоқда. Қудратли  техника   билан қуроллантирилган  ва автоматлаштирилган   агросаноат комплекслари, шинам капитал  турар-жой  бинолари,   ободонлаштирилган,   кўкламзорлаштирилган кўчалар, майдонлар, боғлар,  кўркам  маданият ва савдо  марказлари, касб-ҳунар коллежлари, мактаблар, спорт  иншоотлари — буларнинг  ҳамма — ҳаммаси    қишлоқларимизнинг  одатдаги қиёфаси  тусига  кириб  бормоқда.  Охирги уч йил давомида қарийб 25 минг оила ҳар томонлама замонавий қулайликларга эга уй-жойларга кўчиб ўтди.  Эндиликда  қишлоқлардаги  уй-жой массавлари асосан намунавий лойиҳалар асосида  капитал  материаллардан  қурилаётир.


Ўтган 2012 йилда барча вилоятларда жойлашган 272та анашундай массивда намунавий лойиҳалар асосида қарийб 9000 турар-жой фойдаланишга топширилди.  Бу  жараён  бутун-бутун  туманларни  қамраб   олмоқда.  Ҳозирги   вақтда  қишлоқларда турар-жой ва  саноат  қурилиши  индустрцялашган  асосга  кўчирилмоқда.


Аммо шунга  қарамасдан қишлоқ   аҳолисининг  маданий-маиший  турмуш  шароитлари  ҳанузга қадар  шаҳарликларникидан  орқада  қолаётир.  Бу  ҳолат  қишлоқ  аҳолисининг,   айниқса ёшларнинг  шаҳарга  интилиши  сабабларидан  бири  бўлмоқда.  Кўпгина  қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларида  меҳнат  ресурсларига  муҳтожлик  сезилмоқда.  Бу эса  қишлоқ  хўжалик махсулотларини ишлаб чиқаришинг  ўсишига  муайян  даражада  тўсқинлик  қилинмоқда.


Ҳудди  анашунинг учун   ҳам  қишлоқларни  ижтимоий маданий   ривожлантириш  ғоят  муҳим умумдавлат ва  умумхалқ вазифаси,  янги  жамият  кишисини  тарбиялаш,  халқимизнинг  турмуш  маданиятини янада  ошириш ниҳоятда  зарур   масала  эканлиги Президентимиз И.А. Каримов томонидан  алоҳида  таъкидланди. Президентимизнинг “Яхши, замонавий уй қурган одамларнинг болалари эртага ота-онасига раҳмат айтади. Энг муҳими, бундай шинам уйларда туғилиб вояга етган болаларнинг соғлиги, фикри, дунёқараши ҳам бошқача бўлади (1) деган гаплари жуда катта маънони билдиради.


Президент  ташаббуси билан  Самарқанд  шаҳрида 2013 йиллнинг  16-17 апрель  кунлари мавзуидаги “Қишлоқларда  тураржойлар  қурилиши янги  ишчи жойларни яратиш ва  аҳоли  даромадини оширишнинг  муҳим омилидир”  халқаро илмий анжуман ўтказилиши ҳам бу масаланинг республикамиз учун қенчалик долзарблиги  ва  қишлоқ  аҳолиси  ҳаётидаги  қишлоқларимизни   ижтимой – иқтисоди  ривожлантиришдаги  улкан  аҳамиятини кўрсатмоқда.


Республикамизда  мустақиллик  йилларида  қишлоқ аҳолисининг  турмуш   маданиятини  ошириш,   маданий-маиший  ва  ижтимоий   шароитларини    янада   яхшилаш   ҳамда ривожлантиришга қаратилган бир  қатор  чоралар  ишлаб   чиқилди.  Юқорида келтирилган Қарорда


қишлоқлар  ва   массивларда    замонавий  тарзда    жиҳозланган,  хўжалик  участкаларига  эга   бўлган турар-жой   бинолари, мактаблар,  кутубхоналар,   савдо ва спорт марказлари, умумий  овқатланиш,  маиший   хизмат кўрсатиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш  биноларининг  тез  суръатлар  билан  сифатли  қурилиши кўзда  тутилган.


Эндиликда қишлоқда   маиший   хизмат  ҳажми  янада  ошади,  унинг   қулай   шакллари   қарор топади.  1990 йилга нисбатан   бу тармоқнинг   хизмат  қўлами бир неча баравар   кенгайтирилади. Турар-жой   фондидан ва  коммунал-маиший  хизмат кўрсатувчи  объектлардан фойдаланишни  ташкил қилиш  бўйича  ихтисослаштирилган   корхоналар   тармоғи янада   ривожлантирилади. Қишлоқ  аҳолисига  кўрсатиладиган  медицина  хизмати даражасини,   сифати ва  маданиятини  ошириш,  қишлоқларда   медицина   тез ёрдамини уюштириш   вазифалари   қўйилган. 


Қишлоқ мактабларининг   ўқув  базасини  кенгайтириш ва  мустакамлаш  давом  эттирилмоқда.   Юзлаб  касб-ҳунар коллежлари ва мактаблар,   кўплаб спорт ва маданият масканлари, савдо ва  маиший  хизмат   бинолари  мактабгача   ёшдаги    болалар  муассасалари  барпо  этилмоқда.  Қишлоқ тураржой массивларининг йўл  қурилиши   тезкорлик  билан   олиб  борилмоқда.


Бу  ишларни   бажариш   учун  биринчи   навбатда  режалаштириш   ва  лойиҳалаш   ишларини   кенг  қўламда    йўлга  қўйиш,   лойиҳа сифатини   яхшилаш, уни  амалга  ошириш  учун  эса  йирик қўламдаги  қурилиш ишларини бажариш лозим.  Бунинг учун  ўнлаб,  ҳатто  юзлаб  юқори  малакали  архитекторлар,  қурувчи  инженерлар  ва  техниклар   тайёрланиши  керак.


Ҳудди  ана шу  мақсадда  ҳукуматимиз   қишлоқлар учун   кўплаб  юқори  малакали  архитекторлар,  қурувчи   инженерлар,  иктисодчилар  ва  техникалар  тайёрлашни   биринчи  галдаги    вазифалар  қаторига  қўймоқда.


Тўғри, ҳозирги вақтда  бизнинг республикамизда қишлоқ  архитекторлари  шаҳар   архитекторларига     қараганда  кам  тайёрланиб  берилмоқда.  Аммо  гап  фақат бунда  эмас,   яна  шундаки,  кўпинча   қишлоқ муаммолари,  айниқса   аграр – саноат   қурилиши    ва архитектураси  билан  шуғулланаётган   лойиҳалаш  институтлари  бу  ишларга  қишлоқ   архитекторларини  етарли даражада жалб   қилмаётирлар,  уларнинг  ижодий  қизиқиши учун   зарур  шарт-шароитларни  яратмаётирлар.  Қишлоқда ишлаб чиқариш   корхоналарининг   раҳбарлари   ҳам  ўз  навбатида  қишлоқ   архитекторларини   ишга  таклиф   қилишда чинакам   қизиқиш  кўрсатмаётирлар.  Ана  шу сабабларга  кўра  қишлоқ   учун  яхши  ишланган  лойиҳаларни   баъзи  жойларда  бузиш,  ҳатто  улардан   четга чиқиш  ҳоллари  учраб    турибди.  Қишлоқ  қурилишида  узвий  меъморчилик   назорати  йўлга  қўйилмаган. Бундай назорат фақатгина вилоят ва туман ҳокимларининг  шахсий ташаббуси билан  амалга оширилмоқда.


Кейинги  йиларда  олимлар  ва  амалиётчилар  ўтказаётган  ишлар  шуни  кўрсатдики,  қишлоқ  хўжалигини   изчил  қайта  қуриш,  замонавий турар жой массивларни    вужудга келтириш  билан  боғлиқ   меъморчилик ва инженерлик   вазифаларини  ечиш  мутахассис кадрлардан  бу  ишга  ҳар томонлама  узвий,  фаол  ёндошишни,     ижодий  изланишни   талаб қилмоқда.


Қишлоқ  хўжалиги  ишлаб  чиқариши структурасини   ўзгартириш,  эски   қишлоқларни   янги  типдаги  посёлкалар  билан алмаштириш  асосида  шаклланаётган бу  янги  архитектура   комплекслари   ҳозирги  вақтда  тўрт   тармоқдаги,  яъни  ижтимоий,  иқтисодий,  архитектура ва ландшафт меъморлиги   соҳаларидаги  ҳаёт  кўриниш  бўлиб    юзага чиқмоқда.


Шундай  қилиб,  қишлоқ  ҳудудларининг  замонавий  архитектураси шаклланиши ўзига хос,   доимий   изланишни  талаб  этувчи  соҳадир. Қишлоқ архитектураси  олдида  турган  ҳозирги  муаммолар эса  кўпқиррали,  мураккаб   ва комплекслашганлиги   билан  ажралиб  туради.


Талабаларимиз ҳар йилги  ўқув амалиётларини мамлакатимиз тарихий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби шаҳарларда ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини эса қишлоқ архитектураси ва қурилиш билан боғлиқ лойиҳа ва қурилиш ташкилотларида ўтказадилар.   Меҳнат семестрида эса  пахтакорларимизга ёрдам бериш билан бир қаторда қишлоқлар ҳудудларида   олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан  танишадилар,  қишлоқ хўжалиги   ишлаб чиқариш  технологиясини ва  қурилишини   ўрганадилар,  меҳнат қиладилар.


Хуллас,  талабаларимиз  ҳаёти  ғоят  қизиқ  ва тўлақонлидир.  Институтимиз жамоаси,  факультетимиз ва кафедраларимиз профессор-ўқитувчилари қишлоққа   малакали  архитекторлар етказиб  бериш учун  ўзларининг  бутун  билимлари,  куч ва  имкониятларини  аямайдилар. Биз  тайёрлаган  кадрлар   ташаббускорлик,   ғайрат-шижоат  кўрсатиб  меҳнат  қилишларига   ишончимиз комил.  


Сам ДАКИ Кишлок архитектурасикафедраси мудири, доцент Хидиров М.М.


  

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.