топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Россия марказий сайлов комиссияси аъзоси «Press-club: elections.uz-2016 пресс-клуби ҳақида

номли блог nodiramavlyanova
30 ноябрь куни Ўзбекистонда илк маротаба сайловни ёритиш учун ташкил этилган  «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016 пресс-клуби пойтахтдаги “InternationalHotel Tashkent” меҳмонхонасида ўз ишини давом эттирмоқда. 

 
Россия федерацияси марказий сайлов комиссияси аъзоси Николай Левечев ташкил этилган пресс-клуб ҳақидаги фикрларини қуйидагича баён қилди:
 
—  Ўзбекистон Республикаси президентлик сайловларини ёритиш жараёнлари — ахборот бериш, тарқатиш ва олишдаги ўзгаришлар мана шу ташкил этилган пресс-клуб мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Ўзбекистонда сўнгги юз бераётган ўзгаришлар, айниқса сайловолди тадбирларини ёритишдаги ўзбекистон тажрибаси эътиборга молик. Алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, мамлакатингизнинг барча соҳаларида бўлаётган ўзгаришлар яқин келажакда жамиятнинг ижобий томонга жиддий трансформациясидан дарак беради. Сайловларда овоз бериш масаласига келсак, демократиянинг асосий принциплари, сайлов қонунийлигини таъминловчи тамойиллар демократик жамиятлар учун умумий бўлсада, шарқона тарбия, оиладаги муҳит кабилар эркин овоз беришга монелик қилиши мумкин. Лекин Ўзбекистон мисолида аҳоли дунёқарашининг кенгайиб боришидек муҳим бир ўзгаришни назардан қочирмаслик лозим.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.