топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рафаэл Некталов: “Сайловда кўрсатилган номзодлар биринчи президентнинг яратиб кетган йўлини давом эттиришига ишонаман”

номли блог nodiramavlyanova
 

 
30 ноябрдан расман ўз фаолиятини бошлаган«PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клубида халқаро ОАВ вакиллари ҳам фаол.

Рафаэл Некталов, The Bukharian Times ҳафталик газета бош муҳаррири: 
 
—  Агар Ўзбекистондаги сайлов жараёни ҳақида гапирадиган бўлсам, бир нарсани айтишим мумкин: Ўзбекистонда бугунги кунда кўппартияли тизим ҳаётда яққол ўз ифодасини топяпти ва жуда жиддий эътибор қаратилмоқда.
Буни ўз сайловда номзоди қўйилган шахслардан ҳам билиш мумкин. Улар ўз сайловолди дастурида жуда муҳим масалаларга эътибор қаратган ва ҳар бири ғолиблик учун очиқ, ошкора ва адолатли кураш олиб бормоқда. Бунга кузатувларим жараёнида гувоҳ бўлдим. Сайловга номзодларнинг бундай ёндашуви эса ишончни оширади. 
 
Ўзбекистон ўзининг тинчлик ва осойишталиги билан фахрланса бўлади. Бугунги кунда дунёдаги таҳликали вазиятдан қанча болалар, қанчадан қанча кексалар азият чекаётган бир пайтда юртингиздаги тинчлик алоҳида эътироф этиладиган жиҳат ҳисобланади, деб ўйлайман.
 
Ўзбекистон бўйлаб сафарларим чоғида гувоҳ бўляпманки, юртингизда қанча ижобий ўзгаришлар юз берган. Албатта бундай ютуқлар замирида ЎЗбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг (жойлари жаннатда бўлсин) меҳнати ётганинини алоҳида эътироф этиш зарур.  Биринчи Президент яратиб кетган мана шундай йўлни ўйлайманки, 4 декабр куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига қўйилган номзодларнинг ҳар бири катта потенциал билан давом эттиради.
 
 
PRESS-CLUB: Elections.uz-2016!
Рафаэль НЕКТАЛОВ: “ОЧЕНЬ БОГАТАЯ СТРАНА АМЕРИКА, 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.