топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЮМШОҚ ЎРИНДИҚЛАР ЖОННИНГ РОҲАТИ

Qiziqarli faktlar!
Жамият
      ЮМШОҚ ЎРИНДИҚЛАР ЖОННИНГ РОҲАТИ
 
    Яшаш яхши, яхши яшаш унданам яхши! Мазкур шиор остида яшашга нима етсин.
Замонавий, шинам мебеллар харид қилмоқчимисиз? Уйингиз янада шинам кўринишини хоҳлаяпсизми? Албатта, хоҳлайсиз! Лекин сизни бир савол қийнайди. Қандай ўриндиқларни танлаш борасида бошинггиз қотмасин. Мана шу хусусда сўз юритамиз.
 
1– ЕЧИМ: Жой масаласи.
 
Ҳар ким яшаш жойида қулай шароит яратишга, сифатли мебел харид қилишга ҳаракат қилади. Сотиб олинган маҳсулот талабга жавоб беришини истайди. Шунинг учун, мебел харид чоғи хона шароити ва ўлчами(хатто ҳар бир сантиметри) биринчи навбатда ҳисобга олинади. Ҳовли учун танланаётган бўлса, ташқи таъсир(ёмғир,қор, сув, шамол)га чидамли бўлиши лозим. Уйнинг ички қисмига(ошхона, айвон, дарсхона, ётоқхона) мўлжалланган бўлса, бурчакбоплиги ҳисобга олинади.
 
2– ЕЧИМ: Маҳсулот тури.
 
Ўриндиқлар ҳозирги кунда қуйидаги кўринишларга эга:
Ҳар томонлама очиқ, ўймакор тури( асосан, ошхона учун мўлжалланган, ёз мавсумига мос)
Патио-ҳар томонлама ёпиқ тур( асосан,ҳовли, очиқ жойлар учун мўлжалланган, барча мавсум учун)
Кўтарма, енгил тури(исталган жойдан кўчирилиши осон)
Йиғма тури (торроқ жойлар учун мўлжалланган,қисқартириб йиғиб қўйишга осон)
Кенг кўламли(бир ўриндиқ икки ўриндиққа айланади. Ёки бўлмаса орқада суянғич, олди столли йиғма шакл ҳосил қилса бўлади)
Тумбали, тортмали турлари (ички қисмига нарса жойланиши мумкин)
Осма тури (ёш болалар учун хосланган)
 
 
3 – ЕЧИМ:Ўриндиқ материали.
 
Ёғочли, матоли(уйнинг ички қисми учун мўлжалланган)
Темир, пласмассали(ҳовли ва кўчаларга хос, сувга чидамли)
Ойнали(меҳмонхона, ошхона учун мўлжалланган) Ошхона учун харид қилинса, ДПС дан. ишланган хилини танлаган мақул. МДФ дан тайёрлангани ётоқхона ва меҳмонхоналарга мос келади.
 
 
4– ЕЧИМ: Тўғри ўрнатиш.
 
Биринчи навбатда эшик ўлчамига жиддий эътибор берилади. Ҳовлига бўлса майликуя, аммо ичкарига олиб кириш муаммо келтирмаслига лозим(йиғма мебеллар бундан мустасно).
Агар ўриндиқларни уйнинг ички қисмига ўрнатмоқчи бўлсанггиз, хона шакли, хажми ўлчанади. Хона бурчагига бурчакбоп, очиқ кўринишдагисини танлаган мақул.
Айтгандек, нечта кишига мўлжалланганлиги эсдан чиқмасин.
 
5–ЕЧИМ Ранг танлаш.
 
Маҳсулот рангги девор, пол рангига мосланади. Оч рангдаги мебеллар доимо катта кўриниши билан биргаликда, хонани кенгроқ, ёруғ қилиб кўрсатади. Матоси тўқ, буғланишга чидамли бўлсин.
Лекин тўқ ранглиси ҳам кўркам кўриниш беради,ҳам классик услубга ҳос. Бундай мебелларни қоронғуликни хуш кўрадиганларга тавсия этамиз. Бундан ташқари меҳмонхона, офис ва ишхоналарга ўзгача кўрк бағишлайди. Мебел матоси, бичими, ишлаб чиқарилган фирмаси, нархи, албатта, истеъмолчилар танловига боғлиқ..
 
5–ЕЧИМ: Реставрация(қайта янгилаш, ниқоблаш) мумкин.
 
Ҳозирги кунда реставрация икки усулда амалга оширилмоқда. Агар эски ўриндиқларинггизнинг талабга жавоб бермай, сизга ноқулайлиқ туғдираётган бўлса, мутахассис дизайнерларга мурожаат этсанггиз бўлади. Улар исталган мато ва шакллар билан ниқоблаб ўзгартириб берадилар. Нархи мато тури ва мебелинггиз хажмига қараб белгиланади.
Ёки бўлмаса умуман бошқа мебел сотиб олмоқчи бўлсанггизда, уйингдаги жиҳозинггиз ҳолати яхши бўлса. Ундан зериккан бўлсанггиз, чегирма эвазига олишингиз мумкин. Бунда шахсий мебел баҳоланиб, янги танлаган жиҳозинггиз(баҳоси)дан айириб ташланади. Янгисини уйга, эскисини дўконга ташлаб кетаверасиз.
Маҳсулотни етказиш ва ўрнатиш(шаҳар ичида) бепул.
 
 
6–ЕЧИМ: Нарх-навоси.
 
Кундан кунга ишлаб чиқарувчи корхоналар кўпайиб бормоқда. Маҳсулот дизайни ва номларини айтмайсизми, бир-биридан турлича. Маҳаллий ва четдан келтирилаётган ўриндиқлар баҳоси тенглашиб бормоқда. Ўртача баҳоси 180 минг сўмдан тортиб 4 млн 200 минг сўмгача давом этади.
 
7–ЕЧИМ: Парваришлаш.
 
Мато аралашган ўриндиқлар тез ифлосланади. Кир бўлишга мойиллиги кучлироқ. Шунинг учун, устки қисмига мос ёпинчиқ ташлаш керак. Айниқса, ошхона жиҳозига.
Ёғочли жойлар чангини тез тез артиб туриш лозим, акс ҳолда чирик ҳосил қилади. Ташқаридан хунук кўриниш касб этади. Уй шароитида сода билан тозалаш мумкин.
МДФ дан тайёрлаганлар алохида эътибор талаб этади. Махсус тозаловчи воситаларда озодаланг. Чанг бўлгани ёрқин билингани боис, хира тортиб туради.
Ойнадан ишланган жихозларнинг иши қийинроқ. Алоҳида мато билан тозаланади, акс ҳолда доғлари кўриниб, оқариб қолади. Кўтарганда ҳам эҳтиёт бўлмоқ лозим. Ёриқлар пайдо бўлмасин.
 
                                         Дилноза ЖЎРАЕВА тайёрлади
 

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.