топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Уйдаги Wi-Fi сифатини яхшилашнинг 6 усули

Qiziqarli faktlar!
Жамият
Камдан-кам инсоннинг уйдаги Wi-Fi’дан кўнгли тўлади. Бундай ускуналар ишга туширилганига анча вақт бўлган бўлса-да, ҳали-ҳамон беқарор алоқа кузатилади. Қуйида уйдаги Wi-Fi сифатини яхшилашга ёрдам берувчи 6 усулни эътиборингизга ҳавол этамиз.
1.  Сигнал даражасини текшириб кўринг. Провайдерга қўнғироқ қилиб, ундан алоқа даражасини текшириб кўришни сўранг – канал ўтказиш имкони ва сигнал кучини. Одатда провайдерлар линиядаги ноқулайликларни бепул ҳал қилиб беради. Алоқа сифати кабелларнинг эскириб қолгани ёки яқин атрофдаги қурилиш ишлари сабаб ёмонлашиши мумкин. Баъзи бир Wi-Fi ускуналари ишлаб чиқарувчиларининг маълум қилишча, 4-5 кишилик оилага мўлжалланган кирувчи канал тезлиги сониясига 50 Мбитдан, чиқувчи эса сониясига 5 Мбитдан кам бўлмаслиги лозим.
2.  Ўз Wi-Fi’ингизни ҳимоя қилинг. Симсиз интернет тезлигини кучайтиришнинг энг оддий усули – ундан қўшнилар фойдаланмаётганига ишонч ҳосил қилинг. Шартлаштирилган махфий сўзни мураккабига алиштиринг. 

3.  Ускуна таъминотини янгиланг. Одатда провайдердан берилувчи ҳар ойлик ҳисоб ўз ичига ускуна ижарасини ҳам олади. Шахсий роутер сотиб олиш йил давомида анча пулни иқтисод қилиш имконини беради. Провайдер сайтини яхшилаб ўрганиб чиқиб, тасвия қилинган ускуналарни излаб топинг. 
4.  Истеъмолчиларга мўлжалланган Wi-Fi’нинг асосий стандарти бор: эски (2,4 ГГц такрорланиш тезлиги) ва янги (5 ГГц). Икки диапазонли роутерлар ҳар иккисида ҳам ишлаши мумкин. бироқ, мутахассисларнинг фикрича, кўпроқ ускуналарни 5 ГГц тармоғига улаш лозим. Улар кўпроқ канал сонини таклиф қилиб, интерференцияни камайтиради ва уланиш тезлигини оширади. 
5.  Роутерни бошқа жойга қўйиб кўринг. Мутахассисларнинг фикрича, ускуна “нафас олиши” учун уни баландроқ жойга қўйиш лозим. Сигнал барча хоналарга бирдек етиб бориши лозим. 2,4 ГГц’дан фарқли равишда, 5 ГГц диапазони девор ва бошқа тўсиқлардан ўтишда муаммога дуч келади. Ҳаттоки роутер олдидаги кўзгу ёки иситиш батареяси ҳам алоқани кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, ускунани хонадон марказида қўйган яхши.

6.  Кучайтиргич ёки кириш нуқтасини харид қилинг. Агарда роутерни хонадон марказига ўрнатиш мумкин бўлмаса ёки Wi-Fi ҳудудида “ўлик зона”лар пайдо бўлса, симсиз сигнал кучайтиргичини сотиб олинг. Бироқ, бундай ускуналар ўтказиш имкониятини 40-69 фоизга камайтириши мумкин. Буни ҳал қилиш учун яна бир интернетга кириш нуқтасини сотиб олиш тавсия қилинади. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.