топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ТУРМАКЛАРНИ ҚАНДАЙ ТАНЛАЙ?

Qiziqarli faktlar!
Жамият
 
 
ТУРМАКЛАРНИ ҚАНДАЙ ТАНЛАЙ?
 
  Сочим узун, рангги қора. Ҳар гал сочимни турмаклатганимда кўнглим тўлмайди. Бир сафар турмак ёшимни улғайтириб юборса, кейинги сафар эса юзимни тўлароқ қилиб кўрсатади. Бундай бўлмаслиги учун нима қилсам бўлади?
                Муниса Қорабоева ( Тошкент шаҳридан)
 
Соч бу инсоннинг ҳусни, унинг жамолидир. Турмаклар эса сочга жило берувчи, уни хилма­хил усуллар билан қолипга солувчи восита ҳисобланади. Шундай экан, биз аёллар сочимизни турмаклатишдан аввал юзимизнинг шаклини ҳисобга олишимиз даркор, дейди “STYLE” гўзаллик салони ходими Нодира Пўлатова.
Юзимиз 5 турдаги тузилишга эга овалсимон, думалоқ, тўртбурчак, учбурчак ва чўзинчоқ. Ҳар бири ўзининг алоҳида турмагига эга.
Овалсимон турдаги юзларга исталган турдаги турмаклар мос келади. Айниқса классик турдаги шакллари янада чирой очади.
Думалоқ кўринишдаги юзларга соч фарқи (пробор)и билинарли даражада очилмаган ёки фарқсиз орқага ёналтирилган турдаги турмаклар асқотади.
Тўртбурчак тузилишига эга юзли инсонлар кўпроқ қулоқлари очирилган, касой фарқ(пробор)ли, жингалак шаклини олган турмакларни танлашлари лозим.
Учбурчаксимон юзларга бошнинг маркази(макушка)га ўртача миқдорда берилган шиш(объём), пешонага туширилган теккис челка ва йирикроқ жингалак кўринишини олган, баландроқ турдаги турмаклар жуда мос келади.
Бошнинг ён қисмларига туширилган, қайрилган соч бўлакли, етарлича иширилган, кўпроқ қисми ёйилган кўринишдаги турмаклар эса чўзинчоқ юзлилар учун меъёр ҳисобланади.
                                 
                               Дилноза ЖЎРАЕВА ёзиб олди

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.