топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Шаввол ойининг фазилати

Qiziqarli faktlar!
Жамият
        Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, яна бир рамазон ойини кузатиб,  Шаввол ойига ҳам етиб келдик. Мазкур ойнинг ажойиб фазилатлари бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
     Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, агар киши Рамазон ойининг рўзасини тутиб, Шаввол ойида олти кун рўза тутса, йил давомида рўза тутганлик савобига эришади.
      Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...”(Анъом, 160), деб марҳамат қилади.
        Ояти карима ва ҳадиси шарифга кўра, агар киши Рамазон ойининг рўзасини тутиб, Шаввол ойида олти кун рўза тутса, йил давомида рўза тутганлик савобига эришади.
     Уламоларимиз ушбу ойдаги рўзага таъриф берар эканлар: “Шаввол ойида рўза тутмоқлик, худди жиҳоддан чиқиб қайта жиҳодга кирмоқлик”, дейишган.
     Дарҳақиқат, Шаввол ойида рўза тутган одам  энди нафси ва шайтон билан олишмоқ учун жангга киради. Буниси энди мушкулдир. Аммо, савоби эса, Аллоҳ таоло: “… унинг ажрини Ўзим бераман”, бўлади.   
        Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат кўпдир. Абдуллоҳ ибн Муборак бу рўзани Шаввол ойининг бошида тутиш яхшилигини айтган. Шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади, иншооллоҳ.                                                            
                                                           “Аммор ибн Ёсир” жоме масжиди имом-хатиби С.Матғозиев
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.