топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Oreo қандай қилиб машҳурликка эришган?

Qiziqarli faktlar!
Жамият
Ишлаб чиқаришнинг бошланиши
1912 йилда АҚШнинг «Миллий бисквит компанияси» (NaBisCo) шоколадли бисквит ва қаймоқли кремга эга бўлган Oreo печеньелари брендини ишлаб чиқара бошлади. Шундан бери маҳсулот деярли ўзгармади, Oreo печеньеси эса АҚШдаги энг кўп сотиладиган брендга айланди. 
Oreo'нинг АҚШдаги рақиби — Hydrox печеньеси. Бренд шоколадли печенье-сендвичларни анча аввалроқ, 1908 йилда ишлаб чиқарган бўлса ҳам, истеъмолчилар уни қалбаки Oreo деб қабул қилишади. Fortune нашрининг ёзишича, Hydrox'нинг рақобатни тенг қилишга ҳеч қандай имкони бўлмаган, сабаби NaBisCo энг яхши сотув каналларига эга бўлган ва реклама бюджетига кўпроқ пул ажрата олган.

Мағлубиятнинг яна бир сабаби Hydrox — бренд номининг нотўғри қабул қилинишидир. 1998 йилги тадқиқотларга мувофиқ, истеъмолчилар Hydrox печенье эмас, тозаловчи восита деб ўйлашган.
Oreo'нинг эса аталишида ҳеч қандай қийинчилдик бўлмаган. Печенье номининг келиб чиқишига оид бир неча талқинлар мавжуд:
Французча or — «олтин» деган маънони англатади. Бу фикрнинг тарафдорлари печеньенинг биринчи ўрами олтин рангда бўлган деган назарияни илгари суришади. 
1912 йилда Oreo қутиси

Грекча όρος сўзи — «тоғлар» маъносини билдиради. Бу талқинга мувофиқ, печенье маҳсулотнинг синов вақтидаги шаклига асосланиб номланган. 
Oreo'нинг асосий таркиби — Сream («крем») ва chocolate («шоколад») ҳарфларининг бирлашуви номда худди печеньенинг қисмлари сифатида акс этади. Яъни крем («re») шоколадли хамир (икки «o») орасида жойлашган.
Номни осон талаффуз қилиш мумкин

1923 йилда бренднинг барча мамлакатларда ишлатиб келаётган шиори пайдо бўлди: «Айлантир, яла, бурдала». Яратувчиларнинг фикрига кўра, Oreo бекалар фарзандларига пишириб берувчи уй печеньелари ўрнини босиши керак эди. Улар ширинликни сут билан беришган, шу сабабли шиор бир неча муддатга печеньени ичимликга ботиришни тавсия қилади.
 
Хитойда олға суриш
1990 йилларда Oreo маҳсулотини Америкадан ташқарига олиб чиқа бошлайди. Ўн йиллик охирига келиб печенье 30 мамлакат, жумладан Хитой, Испания ва Португалияга ҳам олиб кирилди. Компания Хитойга экспортни 1996 йилда бошлади.

Бренд тарғиб қилиш учун олдиндан тадқиқотлар ўтказилди. Маълум бўлишича, хитойлик истеъмолчиларга Oreo жуда ҳам ширин ва аччиқ туюлган. Мослаштириш учун маҳсулот таъмини ўзгартиришга тўғри келган. Бундан ташқари, харидорлар янги ширинликни жуда ҳам қиимат деб ҳисоблашди. Аудитория эътиборини қозониш учун Oreo кичик ўрамларда ишлаб чиқарила бошланди. Бу қарор печеньедан шунчаки таътиб кўриш истагида бўлганлар учун айни муддао эди.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, Oreo Хитойда сотила бошлаганидан буён энг машҳур печенье брендига айланган эди. 2013 йили Mondelez (Oreo бренди эгаси) минтақада савдонинг пасайганини маълум қилади. Euromonitor International компаниясининг тадқиқотига мувофиқ, бренднинг Хитойдаги савдоси жаҳон сотувидан 16 фоизни ташкил этди.
Компания раҳбарларининг фикрича, Oreo'га бўлган қизиқиш Хитойда соғлом ҳаёт тарзига эътибор қаратиш ва ширинликлардан воз кечиш бошланганидан сўнг пасая бошлади. Бу ҳолатни яхшилаш учун, Mondelez печеньенинг бошқача кўринишини — соғлиқ учун фойдалироқ бўлган кунжут уруғи ва қуритилган резаворли Pacific'ни ишлаб чиқара бошлашди.
Яна бир бошқа талқинга кўра, Oreoнинг Хитойдаги сотуви корейс ширинлик ишлаб чиқарувчи Orion фаоллиги учун камайиб кетди.
2016 йилда Mondelez China (Oreo бренди эгаси) ва Alibaba Group ҳамкорлик тузишди. «Қўшалоқ лаззат» печеньелар сериясини реклама қилиш учун Mondelez икки хонандани танлади ва улар маҳсулотни жонли эфирда кўрсатишди. Да Чжангвэй печеньени таътиб кўриб, уларни оғзида кўрсатди ва бир вақтнинг ўзида Oreo ҳақида қўшиқ ижро этди. Қўшиқ матни — Oreo таркибининг рўйхати, оҳанг эса севгини ёдга солар эди. Ксю Чжикиан эса ферментли творог ва васаби билан қовурилган Oreo’ни таътиб кўради.

Adage нашрининг ёзишича, ширинлик маркетологлари брендни тарғиб қилишда «дўстона» ҳазилдан фойдаланишини айтиб ўтади. Тўғридан-тўғри эфир вақтида фойдаланувчилдар печенье сотиб олиш учун тугмани босишларига имкон яратилди. Шу туфайли Oreo Tmall майдони (Alibaba Groupга тегишли)да рекорд даражадаги савдони қайд этди, деб хабар беради Carat. Реклама компаниясининг маълумотларига кўра, жонли эфирда шоуни 4,5 миллиондан ортиқ томошабин томоша қилган.
 
Ижтимоий тармоқлар билан ишлаш
Oreo юз йиллиги

2012 йилда Oreo ўзининг юз йиллиги муносабати билан акция ўтказди. Ижтимоий тармоқларда 25 июндан бошлаб 2 октябргача бренд вакиллари ҳар куни кундалик воқеаларга алоқадор бўлган печеньелар суратини жойлай бошлашди. Компания маълум қилишича, Facebook'даги постлар беш миллиондан ортиқ лайклар тўплади ва фойдаланувчилар қизиқиши 110 фоизга ортди.
Рақибларнинг муносабати
2013 йил март ойида Twitter фойдаланувчиси Лора Элен (Laura Elen) KitKat ва Oreo аккаунтларини қайд этиб, ёзув қолдиради.Унда Лора шоколадни жуда ҳам яхши кўргани учун икки бренднинг ҳам саҳифасига аъзо бўлганини айтиб ўтади. Икки кун ўтгач, KitKat брендининг вакиллари Oreo’га «икс-нол» ўйинида беллашишни таклиф қилишади:

Oreo вакиллари рақиблар хатига жавоб ёзишди. Ўйинни давом эттириш ўрнига, компания KitKat батонининг тишланган суратини жойлади ва қуйидагича изоҳ қолдирди:

«Узр, KitKat. Биз сизларга қарши чиқа олмадик. Oreo'га танафус беринг!»
 
Вазиятли маркетинг

2014 йилда «Суперкубок» матчи вақтида чироқ ўчиб қолди ва Oreo вакиллари қуйидаги изоҳ билан печенье сурати жойлаштиришди: «Сиз қоронғуликда ниманидир ботириб, сўришингиз мумкин». Ушбу постни фойдаланувчилар 15 минг мартадан ортиқроқ share қилишди. 
 
Рецептлар
2016 йилда Oreo ялпиз ва қулупнай таъмли печеньеларни чекланган сонини ошириш учун рецептлар ёзилган пост жойлаштира бошлади. Ишлаб чиқарувчи Facebook фойдаланувчиларига ўз маҳсулотини десертнинг бир таркиби сифатида ишлатишни маслаҳат берди.

Twisted пазандалик Facebook-канали рецептлар чиқара бошлади ва уларда Oreo фойдаланувчиларини қайд этди. Шу тариқа ёзувлар бренднинг расмий саҳифасида ва ихтисослаштирилган жамиятда ҳам пайдо бўла бошлади. Ҳар бир видео уч миллиондан тортиб етти миллион мартагача томоша қилинди. 
 
Буюк Британияда
Oreo Буюк Британияда 2008 йилда пайдо бўлди. Компания тарғибот ишини телевидение орқали бошлади. Роликларда болакай ўз кучугига печеньени қандай ейишни кўрсатади. Рекламага мувофиқ, уни икки қисмга ажратиб, кремли начинкани тановул қилиб, кейин печеньени сутга ботиришни тавсия қилинади. 

2015 йил Oreo ўз брендини тарғиб қилиш учун қуёш тутилишидан фойдаланди. Маркетологлар Буюк Британияда булутли ҳаво туфайли кузатиш қийин бўлган ҳақиқий қуёш тутилиши шаҳар марказининг экранидаги трансляцияга «ўзгартиришди». Компания оқ начинка ва қора печеньени қуёш ранги ва ер соясига таққослаган ҳолда намойиш этди. 

Экранда ҳаракатланмаётган начинкали печеньени ва ер «сояси» ролидаги начинкасиз ҳаракатланаётган печеньени кўрсатишди. Экрандаги тасвир ер соясининг чинакам кўчиши билан синхронизация қилинди — шу тариқа Лондон ва Эдинбург аҳолиси тутилишни кузатишга муваффақ бўлди. Бренд вакилларининг сўзларига кўра, кампания ўтказилгач, Буюк Британиядаги савдо 59 фоизга ошди ва мамлакатдаги энг омадли брендга айланди.
 
Офлайн

2016 йилнинг июль ойида Oreo Нью-Йорке ва Лос-Анджелесда бир кунлик кўргазма ташкил қилди. Ишлаб чиқарувчи экспозиция муҳитига урғу берди: ташриф буюрувчилар ўзини болалардек ҳис этди, сабаби хонадаги барча буюмлар ҳаддан зиёд катта эди, деб ёзади Adweek.
Мазкур кўргазма твиттер ва инстаграмда қайдномалар ва видеотарғиб қилишни қамраб олган реклама кампаниясининг бир қисми эди. Роликда ҳар қандай инсон агарда Oreo билан бўлса ўзини худди уйдагидек ҳис этиши кўрсатилади. Тwitter фойдаланувчилари турли кўринишдаги печеньеларни ютиб олиш учун бренд видеосини улашишди.

Компания Facebook'да рус тилида сўзлашувчи аудитория учун таргетингли саҳифани юрғиза бошлади. Компания вазиятли маркетингдан фойдаланди: янги фильмлар чиқиши ва байрамларга бағишланган турли постлар қолдиради.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.