топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Одамларни энг кўп афсуслантирадиган 5 одат

Qiziqarli faktlar!
Жамият

Вақт ўтган сайин инсонлар ортга боқиб, тармоқда сериал томша қилишга сарфланган беҳуда соатга эмас, керакли мақсадлардан узоқлаштирган зарарли одатлар ҳақида афсус чекишади.
 
 
1. Ёрдам сўрашдан қўрқиш
Барча ишни инсоннинг ёлғиз ўзи бажариши зўр албатта, бироқ баъзида ортиқча мустақиллик муаммога айланади. Кимдандир ёрдам сўрай олмай, ғурурини устун қўядиганлар ишни бир ўзи бажариб, қимматли вақтини ва асабини кетказади.
Жуда кўп инсонлар ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўргатишни истайди. Агарда ёрдам сўраш ноқулайлик туғдирса, унга жавобан кўмак қайтариш мумкин.
 
2. Ёмон муносабатларни қутқариш

Бу дўстона ва севги муносабатларига тегишли. Уларнинг тоифасига ўн йил аввалги ёқимли хотиралар учун бир-бирига чидаб келадиган инсонлар, жумладан, аллақачон мухаббати сўниб бўлган оилалар киради.
Қутқариб бўлмайдиган муносабатларни уч хусусият орқали тез билиб олиш мумскин: алоқа нуқталари ҳақидаги хаёл, ёлғизлик касали ва ўзгаришлардан қўрқиш.
Бегонага айланган инсон билан бу каби муносабатларни йўлга қўйишга уринииш — вақтни бесамар кетказишдир.
 
3. Ўз камчиликларга эътибор қаратиш
Ўз камчиликларини билиш жуда яхши. Уларга ҳаддан зиёд эътибор қилиш эса сизнинг ўсишингизни тўхтатиб қўяди.
Бунга ўз ичини ейишдан тортиб, ўзини омадсиз деб аташ киради. Омадсизлар эса мақсадларига ета олмайди, улар ўзини шахсий нуқсонлари орасида бемалол ҳис этади.
Яхшиси ҳар бир камчиликга қасқа муддатли ва узоқ муддатли мақсадлар нуқтаи назаридан қараш керак. Ўзингизга уч саволни бериб кўринг:
Буни ўзгартириш мумкинми?
Ўзгартириш ўзи шартми?
Буни қандай амалга ошириш керак?
Уларга жавоб бера туриб, режа тузинг ва тезда ҳаракатга киришинг.
 
4. Бошқалар фикри ҳақида ҳаддан зиёд сиқилиш
Биз ҳар бир кишига ёқа олмаслигимизни биламиз, бироқ барибир бошқаларнинг биз ҳақимиздаги фикри ҳақида қайғурамиз. Барчага яхши кўринишга ҳаракат қилишимиз учун жуда катта куч сарфлаймиз.
Ўз хусусиятларимизни фақатгина яқинларимиз учун тўғриласак арзийди. Албатта, бу ўзингизга ҳам фойда келтирса. Бу ишни барча учун амалга ошириш шарт эмас. Биз қолганларга нима сабабдан ёқмаслигимизни билмаймиз. Бизни кўра олмасликлари ёки шунчаки ўзимизга бўлган ишончни йўқотишга уринишлари мумкин.
 
 
5. Ҳасад қилиш

Ҳасад — индивидуал туйғулар учун энг зарари бўлган одатдан бири. Керак бўлмаган нарсалар ва сифатлар билан боғланиб, биз фойдали бўлиши мумкин бўлган вақтни йўқотиб қўямиз.
Ҳасад туйғусида кўплаб кераксиз нарсаларни реклама қилиш жойлашган бўлади. Биз эса уларни сотиб оламиз!
Ҳасад туйғусини яхшиси ёндан тинчгина кузатиш керак. Нимани айнан ўзлаштиргингиз келаётгани ва у сизга чиндан ҳам керакми — шуларни тушуниб етиш керак.
Агарда ҳасад билан тўғри муносабат қилсангиз, сизнинг ёрдамчингизга айланиши мумкин. Ундан шахсий мақсадларингизни тўғри йўлга қўйишда бир восита сифатида фойдаланишингиз мумкин. Бироқ бунинг учун ҳасад туйғусига дарҳол совуққонликни ёқиш керак бўлади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.