топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Grant Thornton” халқаро миқёcда эътироф этилмоқда

Qiziqarli faktlar!
Жамият
“Grant Thornton” халқаро миқёcда эътироф этилмоқда

Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвесторларга янада қўлай ва кенгроқ имкониятлар яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга қўйилиб, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг муҳим омили сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди. 

2017 йил сентябрь ойидан миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига ўтилгани ҳам соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этди. Янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиб, уларда сармоядорларга кенг имтиёзлар яратиб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий исботи бўлди.
Ўзбекистонда инвестицион муҳитни яхшилаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банк, Ислом тараққиёт банки каби молиявий ташкилотлар билан муносабатларимиз янада ривожланмоқда. 
Маълумотларга қараганда, юртимизда инвестиция муҳити яхшилангани натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри сармоялар фаол кириб келиши натижасида 2018 йилнинг беш ойида 776 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 496 тага кўпдир.
Айниқса, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан шериклик алоқаларининг қайта йўлга қўйилгани икки томон учун ҳам катта манфаат келтираётир. Мазкур банк Марказий Осиёдаги энг йирик институционал инвесторлардан бири бўлиб, минтақа мамлакатлари иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш, хусусий сектор каби турли тармоқларига, жумладан, Ўзбекистонга ҳам йирик сармоялар киритиб келмоқда. Жумладан, ЕТТБ билан “Кичик бизнесга маслаҳат бериш" (Advice for small business) лойиҳаси амалга ошириб келинаётир. Ушбу дастур мамлакатимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун профессионал экспертлар томонидан малакали хизматлар кўрсатишни, маҳаллий корхоналарда илғор хориж тажрибасини жорий этиш орқали тадбиркорлик субъектларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишни кўзда тутади. 
ЕТТБнинг асосий йўналишларидан яна бири кичик ва ўрта бизнесга молиявий жамғармаларни жалб қилиш, қолаверса, ушбу йўналишда ўзининг халқаро тажрибаси билан республикамиз тадбиркорларига ўз хизматлари кўрсатиши мумкин бўлган халқаро консальтинг компаниялари хизматларидан фойдаланиш имкониятларини очиб беришдир. Бунинг натижасида эса маҳаллий молия бозорини ривожлантириш ва миллий молиявий ташкилотларнинг салоҳиятини оширишга эришиш мумкин. Бу эса ўз навбатида айрим давлат тасарруфидаги ташкилотларни хусусийлаштириш жараёнида тарафлар учун оптимал натижаларга эришишга имконини яратади. 
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган йиллик йиғилишида халқаро консалтинг компаниялари билан бир қаторда “Grant Thornton” Халқаро аудиторлик ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди. Ушбу йиғилишда ЕТТБнинг Ўзбекистонда олиб бораётган сиёсати ҳамда хорижий инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар борасидаги масалалар ҳам ҳам кенг муҳокама қилинди. Бу борада тақдимотлар ўтказилди.
Маълумки, “Grant Thornton” Ўзбекистон бозорига кириб келганига кўп вақт бўлмаган эса-да, бугун мамлакатимизда молия соҳасида энг муваффақиятли фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро ташкилотлардан бирига айланди. “Grant Thornton” Жаҳон бакнки, ЕТТБ каби халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилаётган муассасаларнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш, халқаро аудиторлик хизматлари кўрсатиш борасида яқин ҳамкорлик қилиб келади. Шу жиҳатдан қараганда, нуфузли халқаро молиявий муассасалар “Grant Thornton” Халқаро аудиторлик ташкилоти билан алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор. Шунинг учунми, Қоҳирадаги анжуманда аудиторлик ташкилотнинг вакиллари алоҳида бир эътибор билан қарши олинди.
 
Жамшид Каримов, 
“Grant Thornton”  Бош директори, 
Учтепа туман кенгаши депутати.
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.