топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ахлоқ ва ҳаёт бир бутундир

Qiziqarli faktlar!
Жамият

Томас Манн ҳикматларидан

Атоқли олмон адиби ва публицисти, адабиёт йўналишида Нобель мукофоти совриндори. 1901 йили илк романи “Будденброклар” босилиб чиқади ва унга катта шуҳрат келтиради. Айнан шу асари учун ёзувчи 1929 йили Нобель мукофоти билан тақдирланади.
“Қирол оиласи аъзоси”, “Иосиф ва унинг оғалари”, “Лотта Веймарда”, “Доктор Фаустус”, “Сеҳрли тоғлар” каби романлари, бир қатор қисса ва ҳикоялари машҳур.
* * *
Наҳотки мен ҳаётни, бу тоза, шафқатсиз ва қудратли ҳаётни ёмон кўрган бўлсам? Бекор гап. Тушунмовчилик бу. Мен уни енга олмаганим учун ўзимни ёмон кўрганман, холос.
* * *
Мукаммаллик катта қувонч олиб келади.
* * *
Бахт ва муваффақият – ўзимизда, ичимиздадир.
* * *
Ахлоқ, шубҳасиз, ҳаётда энг муҳимидир.
* * *
Вақтни қўлингда тут! Ҳар бир соат, ҳар бир дақиқани асра. Назорат қилмасанг, калтакесакдай сирғалиб қочиб кетади. Ҳар бир лаҳзани ҳалол ва муносиб амаллар билан беза! Вақтга салмоқ, мазмун ва нур бағишла.
* * *
Шоир ижодий тўқималари сабаб эмас, илоҳий иқтидор туфайли дунёга келади.
* * *
Бизнинг қўрқувимиз – душманларимиз мардлигининг манбасидир.
* * *
Ахлоқ ва ҳаёт бир бутундир. Ахлоқ – ҳаёт тиргаги, ахлоқли одам ҳаётнинг чинакам фуқаросидир.
* * *
Нуқсонни ёқлаш билан фазилатлар ҳақорат қилинади.
* * *
Вақт ундан фойдаланиб ақллироқ, яхшироқ, пишиқроқ ва мукаммалроқ бўлишимиз учун берилган қимматбаҳо совғадир.
* * *
Орзулар ушалганда энг яхши нарсалар ортда қолади.
* * *
Барча истак ва ҳаракатларимиз асабларимизнинг эҳтиёжлари сабаб дунёга келади. Бу эҳтиёжларни сўз билан таърифлаш қийин.
* * *
Уруш – тинчлик давридаги муаммолардан қўрқоқларча қочишдир.
* * *
Фақат ўлимгина азоб-уқубатларни ҳурматлашга ўргата олади.
* * *
Баъзи одамлар билан яшаш қийин, лекин уларни ташлаб кетиш ҳам осон бўлмайди.
* * *
Санъат инсоннинг эзгуликка, ҳақиқатга, комилликка ғайриихтиёрий ва азалий интилишининг энг гўзал, энг қатъий, энг қувончли ва эзгу тимсолидир.
* * *
Хунук ҳолатларни ҳам ўз фойдасига уялмай ўзгартира олиш яшовчанлик қобилиятининг белгисидир.
* * *
Агар бирор фикр бутун вужудингни қамраб олган бўлса, у сени ҳар қадамда таъқиб этади, ҳатто ҳавода ҳам унинг ҳидини сезасан.
* * *
Азоб-уқубат кўрмаган одам бир умр ёш бола бўлиб қолаверади.
* * *
Қўполлик сизни истаган одам билан бир жойга қўяди; фақат адабгина масофа ҳосил қила олади.
* * *
Оилада ҳамма бир-бирини ҳимоя қилиши керак, акс ҳолда, кўргиликлар эшик қоқиб келади.
* * *
Мутлақо бегона одамларнинг бир-бирига “сен” деб мурожаат қилиши ёввойилик, қолоқлик, одобсизлик белгисидир. Мен буни жинимдан баттар ёмон кўраман. Чунки бу, моҳиятига кўра, цивилизацияга ва инсоният тараққиётига сурбетларча, виждонсизларча қарши йўналтирилгандир.

Ориф Толиб таржимаси

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.