топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ТИҚХММИ Бухоро филиалида ўтказилган учрашув.

Маънавият
3 расм
image
12 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти Бухоро филиалида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Менинг акам-ҳарбий” мавзусида учрашув ташкил этилди.Учрашувда  Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Убайдулло Омон, Муҳаббат Холиқова, ҳарбий хизматчилар, Бухоро вилоят маънавият ва тарғибот маркази, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Тадбирни ТИҚХММИ Бухоро филиалининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Каримов  кириш сўзи билан очди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Убайдулло Омон сўзга чиқиб, ватанпарварлик, она ватанга муҳаббат ва садоқат тўғрисида маъруза қилди. Шу жумладан, ватандошларимиз А.Темур, Ж.Мангубердиларнинг ватан ҳимояси тўғрисидаги қаҳрамонликлари ҳақида гапириб ёшларни ҳам ватанга садоқат руҳида яшаш керак эканлигига чақирди.
 Актриса Муҳаббат Холиқова сўзга чиқиб, ватаннинг осойишталиги ва мустақиллиги ҳар бир фарзанд учун жон каби азиз ва муқаддаслигини, дунёда неки азиз бўлса унга ҳимоя зарур эканлиги ҳар қайси даврда ҳам инсон учун азиз бўлган она ватанниасраш, ҳимоя қилиш шу юрт ўғлонларининг шарафли бурчи бўлиб елганлигини таъкидлаб ўтди.
Жанубий-ғарбий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари талаба ёшларга бугунги кунда миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва миллий армиямизнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби эканлигини ҳақида суҳбат уюштириб ёшларда қизғин кайфият уйғотди.
Тадбирда филиалнинг Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш гуруҳи талабаси Толибова Юлдуз “Ардоғимдасан-Ватан!”шеърини ўқиб берди.
 
Тадбир  кўтаринки кайфият ва очиқ мулоқот рухида ўтди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга  Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Убайдулло Омон, Муҳаббат Холиқова ва  ҳарбий хизматчиларнинг дастхатлари тушурилган китоблар совға қилинди.

3 расм

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.