топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўз қадрингизга етинг!

Маънавият
Инсон – ўз қадри ва ўзи учун азиз бўлган ҳаёти учун курашиб келган. Бу борада ҳаттоки дунё бўйича инсон манфаатларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ташкил этилган. Кўпгина йирик давлатларда содир этилган оғир жиноятлар учун ҳам ўлим жазоси бекор қилинган. Шулар қаторида мустақил Ўзбекистонимизда ҳам Президентимиз И.А.Каримовнинг фармони билан ўлим жазоси бекор қилинди. Бу билан бизнинг давлатимизда ҳам инсон ҳаёти ўз мазмунига эга эканлиги кўрсатилган.
Ҳаттоки, Ислом динимизда ҳам бунга оид оят ва ҳадислар келтирилган. Жумладан: “Мен инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратдим”.
Юқоридаги ҳадисдан кўриниб турибдики, инсон зоти жуда азиздир, бироқ айрим ўз ҳаёти қадрига етмаган кўпчилик кишилар, айниқса ёш ўспирин йигит-қизларимиз орасида ўз жонига қасд қилиш, ўзига зарар етказиш сўнгги вақтларда кўпайиб кетмоқда.
Бунинг сабаб ва омиллари нимада?
Авваламбор бу борада оилавий муҳитнинг роли жуда катта. Ҳар бир ота-она фарзандлари билан тушунтириш ва тарбиявий ишларни кенг кўламда олиб бориши керак, фарзандига кўпроқ вақт ажратиши керак.
Мактаб ва маҳаллаларда турли хил тадбирлар, спорт мусобақалари ва қизиқарли машғулотлар билан ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил қилиш, машҳур ва таниқли шахслар билан биргаликда учрашувлар ташкил қилиб, ҳаёт мазмуни ҳақида тушунтиришлар бериб бориши лозим.
Бу тадбирлар билан биз фарзандларимизни етук ва баркамол бўлиб етишишига хизмат қиламиз.
Ислом динимизда ҳам ўз танига зарар етказиш, жонига қасд қилиш қораланган. Нафақат ўзимизни, ўзгаларни ҳам, оила аъзоларини ҳам бундан огоҳ этиб, ҳимоя қилишимиз керак.
Қуръони каримда ҳам бу борада қуйидагича оят келтирилган: “Ўзингизни, аҳли аёлингизни, фарзандларингизни дўзах ўтидан сақланг”.
Юқоридаги оятга кўра, Аллоҳ таоло қайтарган барча ёмон амалларни бажарган кишилар дўзахи бўлиши мумкинлиги тўғрисида айтилган.
Шундай қилиб, барчамиз ўзимизни турли хил ёмон ишлардан сақлайлик ва ҳаётимиз қадрига етайлик.
Д.Темиров. «Рамазон қори» жоме масжид имом хатиби

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.