топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Университетимизда Тошкентдан келган меҳмонлар билан учрашув кечаси ўтказилди 12.01.2018 karsu.uz

Маънавият

Бугун, 11 январь куни Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкентдан келган меҳмонлар билан талабалар ўртасида учрашув кечаси ўтказилди.
Учрашув кечасини университет ректори А.Реймов олиб борди. Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Мухаммадали Абдиқундузов, Тошкент давлат юридика университети доценти, ю.ф.н Эшмухаммад Қадиров ва Қорақалпоғистон Республикаси маънавият-тарғибот маркази бошлиғи Қуўанишбай Юсуповлар меҳмон сифатида қатнашди.
Учрашувдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрьдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришдан иборат.
Сахибжамал Есемуратова

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.