топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тошкент Давлат миллий рақс ва Хореография Олий мактабида “Наврўз" умумхалқ байрами нишонланди!

Маънавият
2017йил 27 март куни олий мактабда тантанали байрам ташкил этилди. Неча минг йиллар давомида азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этиб, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган Наврўзнинг Истиқлол йилларида ҳаётимиздаги ўрни ва моҳияти тобора ошиб бормоқда. Халқимиз учун табиат уйғониши, шарқона янги йилнинг бошланиши, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини юртимизнинг барча ҳудуд ва минтақаларида ҳар томонлама чуқур тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш эзгу, бир сўз билан айтганда, ҳаётий анъанага айланиб қолди. 

Ушбу миллий байрамнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири, инсоннинг табиат билан ҳамоҳанг бўлиб яшаши, жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, кексаларга эъзоз ва эҳтиром, кичикларга иззат кўрсатиш, одамийлик, яхши қўшничилик, хайр-саховат, бағрикенглик ва бунёдкорлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш борасида Наврўзнинг моҳияти ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини инобатга олиб ҳамда бу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида 2017 йил 27 март куни олий мактабда “Навруз” умумхалқ байрами  катта тантана билан нишонланди.
Байрамда Олий мактаб раҳбарияти ҳамда ишчи ҳодимлар учун байрам дастурхони ташкил этилди. Байрам муносабати билан Олий мактаб профессор-ўқитувчилар жамоаси ва мутахассислари, кўп йиллик самарали ижодий – педагогик фаолияти давомида ўзбек хореография санъатини ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ходимлари олий мактаб ректори Ш.Тўхтасимов томонидан фахрий ёрлиқлар билан табрикланди. Байрамда олий мактаб ректори ҳамкор ташкилотлар, ансамбль раҳбарлари  олий мактабнинг барча профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи ходимларини  эсдалик совғалар билан муборакбод этди. Байрамда талаба-ўқувчилар томонидан мусиқий чиқишлар намойиш этилди ва барчада байрам шукуҳи ва кўтаринки  хуш кайфият барчага улашилди ҳамда бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизда шукуроналик билдирилди.  
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.