топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ТИЛГА ЭРК БЕРМАНГ

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
 
         Тил сабаблик инсон гуноҳкор бўлиши ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган: “Кишиларнинг кўп яширин сўзлашувларида, агар садақа беришга ёки бирон эзгулик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюриш бўлмаса яхшилик йўқдур”. (Нисо сураси 114 – оят). Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай марҳамат қиладилар: “Одам фарзандининг ҳамма гапи, агар яхшиликка буюриш ёки ёмонликдан қайтариш ёки Аллоҳ таолони ёд этиш бўлмаса, ўзига зиён келтиради, яхшилик келтирмайди” – деганлар. “Олимлардан” (Язид ибн Ҳабиб) айтганларидек, “Бу оламда одамларнинг адашиши тинглашдан кўра, кўп гапиришни суюклироқ бўлиб қолгани туфайлидир”. 
         Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай марҳамат қилинади: “Амаллар уч хилдир;
1.      Тўғрилиги сизга аниқ бўлган амал, уни бажаринг.
2.      Хатолиги сизга аниқ амал, ундан узоқ бўлинг.
3.      Тортишувли амал, уни билганга ҳавола қилинг.
Улуғларимиз айтадиларки: “Мақсадни қисқа ифодалаш мумкин бўлганида гапни чўзиш фазилат ҳисоланмайди”. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Ким зарра миқдорича яхшилик қилса, уни (савобини) кўради, ким зарра миқдорича ёмонлик қилса уни, (жазосини) кўради”. (Залзала сураси 7 – 8 – оят)
Юқоридаги оят ҳадислардан хулоса қилиб айтадигон бўлсак, биз инсонлар бу ҳаётимизда, имкон қадар тилимиз сабабли гуноҳкор бўлишдан ва инсонларга, жамиятимизга манфаати етадигон сўз ва ишларни қилишлигимиз зарур. Зеро Аллоҳ таоло берган барча неъматлардан қиёмат кунида сўраламиз, Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади: “Сўнгра ана ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар.(яъни, Қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, катта – ю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми – сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган мол дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладигон йўлгами, ғазабини қўзғатадигон йўлгами ҳамма – ҳаммаси ҳақида сўраласиз.) (Такосур сураси 8 – оят)
Бу ғанимат ҳаётимизда, такаббурлик, ғазаб, гина, ҳасадгўйлик, ғийбат, чақимчимлик, туҳмат ва шунгша ўхшаш амаллардан ўзимизни сақлашимиз лозим. Ғазаб, такаббурлик ва ножўя ҳаракат одамга алам ва пушаймонлик келтиради. (Бузружмеҳр)
Юртимизни ободлиги йўлида улкан ҳисса қўшишимизни насиб этсин.
 
Жалақудуқ туман
“Иттифоқ” жомеъ масжиди имом – хатиби                         Ж. Мансуров 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.