топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” БАЙРАМИ

Маънавият
“ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” БАЙРАМИ
 
1-Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами сифатида кенг нишонланади.
2018 йил 9 ноябр куни Муқимий номли мусиқали драма театрида Тошкент тиббиёт академиясининг ”Шифокорлар байрами” кунига бағишланган маърифий тадбири ўтказилди.
    Тадбирда  Тиббиёт академиясида фаолият олиб бораётган профессор-педагоглар, фаҳрли устоз шифокорлар ва  Самара Давлат тиббиёт университетининг Ўқув-тарбиявий ва ижтимоий ишлар бўйича проректори Шукин Юрий Владимирович иштирок этди.
      Тадбирнинг тантанали қисмини Ўқув ишлари бўйича проректор Шухрат Абдужалилович очиб берди ва тадбир иштирокчиларини ушбу фаҳрли, машаққатли ва маъсулиятли касб байрамлари билан табриклаб, уларнинг ишларига муваффақиятлар тилади.
             Шундан сўнг академияда кўп йиллик самарали ва ҳалол меҳнатлари, малакали шифокор ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда қўшаётган ҳиссаси, ўқув, илмий, маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш устида қатъият билан ишлаб келаётганлиги ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан қуйидаги профессор –ўқитувчилар тақдирландилар:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак
нишони билан тақдирланганлар:
   -  Фақиров Алижон Зоҳидий –Умумий ва болалар жарроҳлиги кафедраси катта ўқитувчиси.
-  Холматова Барно Турдихождаева – 1 болалар касалликлари кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланганлар:
-Тешаев Октябр Рухиллаевич -Хирургик касалликлар кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
 
-Аҳмедов Жобир Моҳиржонович-Даволаш факултети декани ўринбосари, анатомия ва клиник анатомия кафедраси ўқитувчиси.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасидан.
-         Низомов Қутбиддин Низомович — Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси катта ўқитувчиси
-         Каримбоев Шаҳромбой Деҳқонбаевич — Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси доценти.
-         Агзамова Гулнора Суннатовна — Факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари кафедраси доценти.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар:
-         Массавиров Шерали Шерикбаевич — Даволаш факултети декани ўринбосари.
-         Фақиров Алижон Зоҳидий — Умумий ва болалар жарроҳлик кафедраси катта ўқитувчиси.
-         Высогорцева Ольга Николаевна — Ҳалқ табобати, реабилитология, ва жисмоний тарбия кафедраси доценти.
Тошкент тиббиёт академиясининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланганлар:
— Хатамов Алижон Ибрагимович — Даволаш факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.
— Абдураҳмонова Наргиза Мирзабахтияровна — 3-сон ички касалликлари кафедраси ассистенти.
— Бобожонов Шуҳрат Жуманазарович — Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ассистенти.
— Маматқулов Бахром Маматқулович — Жамоат саломатлигини сақлаш мактаби кафедраси мудири.
— Саидқосимова Наргиза Сайфуллаевна — Эпидемиология кафедраси катта ўқитувчиси.
— Бабажанова Шоира Агзамовна — Гематология, трансфузиология кафедраси профессори
— Эргашев Махмуд Саримсоқович – ТТА Академик лицейи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
    Тантали қисмдан сўнг Муқимий номидаги мусиқали драма театри томонидан байрам иштирокчилари учун “Келинг бир кулишайлик” номли комедия спектакли намойиш этилди.
 
ТТА Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.