топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Терорчиларнинг интернетдан фойдаланиш йўлларидан бири-қўпорувчиликларни режалаштириш ва бошқариш хақида.

Маънавият
Терорчиларнинг интернетдан фойдаланиш йўлларидан бири-қўпорувчиликларни режалаштириш ва бошқариш хақида.
 
Бунда террорчилар ўзларининг жойлардаги ҳамтовоқлари билан интернет орқали террорчи ҳаракатларни режалаштиради ва уларнинг виртуал тўдабошиси масофадан туриб ушбу ҳаракатларни бошқаради.
Европа олимлари ёшларда диний қарашларнинг шаклланиши кўп жиҳатдан глобал тармоқ орқали бўлаётганини таъкидлашмоқда. Ғарбдаги кўплаб мусул- монлар кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммоларига жавоб олиш учун тезкор восита бўлган интернетга мурожаат қилади.
Британиялик мусулмонлар маълумот олиш учун Young Muslims UK (“Жамоати исломий” ҳаракати таъсири остида шаклланган веб-саҳифа) ёки Фатво ва тадқиқот бўйича Европа қўмитаси (“Мусулмон биродарлар” экстремистик ташкилоти шафелигидаги веб-саҳифа)га мурожаат қилади.
Афғонистонда Толибон ҳаракати ўз сафига янги аъзоларни жалб этиш, эришилган “Ютуқлар”ни овоза қилиш ва зарур маълумотларни эълон қилиш мақсадида 2011 йилнинг май ойидан бошлаб дунё бўйлаб оммалашган “Twitter” ижтимоий тармоғидан фойдалана бошлаган.
Ваҳолангки, Толибон ҳаракати телевизор, радио сингари замонавий технологияларни мутлақо инкор этиб, ўз аъзоларини булардан эҳтиёт бўлишга қаттиқ буюрар эди.
Ҳозирда интернетда тарқатилаётган маълумотларнинг ранг-баранглиги ва кўплигидан уларнинг қай бири тўғри-ю, қай бири нотўғри эканини ажратиб олиш мушкул. Тармоқда миллий менталитетимизга мутлақо ёт мафкура ва дунёқарашни — экстремизм, терроризм, шовинизм, фахш, гиёхвандлик ва зўравонлик каби иллатларни фарзандлар қалби ва онгига сингдиришга уринаётганлар хам оз эмас.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг хисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Шундай экан, замонавий ахборот технологиялари, хусусан, интернетдан фойдаланганда унинг салбий таъсири мавжудлигини ҳар доим ёдда тутмоқ даркор. Зеро, хушёрлик — инсонни муваффақиятга элтувчи энг муҳим омиллардан биридир.
     Террорчилар ислом динини ниқоб қилиб олиб, “Биз ислоҳчилармиз”, дея, ўзларининг вайронкор ғояларига, эргашмаганларни “адашганлар" дея, бутун бир мамлакатни хонавайрон қилмоқдалар.
 
 
 
 
 
 
Хозирги даврда хар-бир ёшлар интернетдан фойдаланиш, унга бўлган эхтиёжи кунсайин ошиб бормоқда. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки Ватанимиздаги яшаётган аҳолининг ҳар-бир қатламидаги фуқароларимиз диний мазмундаги манбалардан фодаланишда жуда эхтиёткор бўлиши лозим.Чунки интернет тармоғида турлихил оқим аъзоларининг дин ниқоби остида тарқатаётган маълумотлари кўп.Уларнинг асил мақсадлари тинчликка рахна солиш, динни бузиб кўсатиш, ёшларни маънавий бузуқ йўлларга етаклашишдир.Барчаларимиз интернетдан диний мазмундаги маълумотларга эга бўлишимиз учун юртимиздаги Ўзбекистон Мусулмонлари идориси тасарруфидаги сайтлардан фойдаланишимиз мақсадга мувофиқдир.   
 
 
 
Интернетдаги таҳдидлардан
ҳимоя китобидан Кўфа жомеъ
масжиди имом-хатиби:                             З.Зияидинов
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.