топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ТАЛ0Қ

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
Билмоқ керакки, ажралишга зарурат туғилган ҳолда шариат талоққа ижозат берган бўлса ҳам, Аллоҳ ҳалол қилган ишларнинг энг ёмони, энг нохуши талоқдир. Шу сабабли бизнинг ҳанафий мазҳабимизда бир киши ўз аёлига «иншоаллоҳ талоқсан», деса, талоқ тушмайди. Чунки Аллоҳ талокни хушламайди. ҳатто беҳуда талоқ Парвардигорнинг ғазабини келтиради.
Оиладаги биргина жанжал сабабидан тилига дарҳол “талоқ” сўзи келадиган эрларнинг феъли аёлларнинг феъл-атворига яқиндир. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло ажра лиш ихтиёрини иродаси мустаҳкам бўлгани учун эркакларга берган.
«Мишкотул масобиҳ»да келтирилган бир ҳадиси шариф мазмунига кўра, шайтони лаъин ўз лашкарларини турли ёмонликларга буюрар, улардан биронтаси мен бир оиланинг орасини буздим, деса, катта мукофот берар экан. Мабодо шариатда кўрсатилган сабабларга кўра ажралишга тўғри келганда ҳам, бирдан уд талоқ қилиш ман этилган.
Шаръий сабаблар билан хотинини талоқ қиладиган бўлса, биринчи мартадаёқ уч талоқ демасин, балки икки ҳайз ўртасида жимоъ қилмасдан, бир талоқ десин ва кейин ҳам шу тартибда икки марта талоқ берса, суннатга мувофиқ талоқ бўлади.
Бунинг ҳикмати шуки, орадаги вақтларда ярашиш хоҳиши пайдо бўлса, йўл очиқдир. Қолаверса, идда вақтида аёлнинг нафақаси эрнинг зиммасида бўлади.
Ҳатто ражъий талоқ қилинган аёл эрининг унга қайт- моғи учун идда вақтида зийнатланиб, эрига чиройли кўринишга ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидланган.
Шуни ҳам айтиш лозимки, эрнинг фақат уч марта талоқ қилишга ҳақи бор, холос. Бирданига уч талоқ деса ҳам, айри-айри айтса ҳам, шундай. Масалан, бирор киши хотинини бир талоқ қилиб, қайта никоҳланиб, яна бир талоқ қилиб, қайта никоҳланган бўлса, учинчи талоқ қилишидан кейин бу аёли билан яраша олмайди, токи у аёли ўз ихтиёри билан бошқа одамга никоҳланиб, у эри ўз ихтиёри бирла талоқ қилмагунича.
Талоқ қилишнинг икки йўли бор:
1.  Сариҳ. Яъни, ададни қўшмай фақатгина талоқ лафзлари билан масалан, «сен талоқсан», «сени талоқ қилдим» каби сўзлар билан талоқ қилиш. Бу ҳолда фақат бир ражъий талоқ тушади.
2.  Киноя. Талоқ сўзини ишлатмай, талоқ ниятида айтилган бошқа лафзлар орқали ҳолатга қараб тушадиган талоқ. Бу лафзлар уч қисмдир.
Биринчиси, эр хотинига тур, йўқол, чиқ, тур менш и' ёнимдан, деган сўзларни талоқ ниятида айтса, талоқ тушади. Хоҳ ғазабланиб айтсин, хоҳ талоқ музокараси ҳолатида, яъни талоқ тўғрисида баҳслашиб турганда бўлсин, фарқи йўқ. Нияти бир талоқ бўлса, бир талоқ, нияти уч талоқ бўлса, уч талоқ тушади. Агар эриинг нияти қўрқитиш ёки талоқдан бошқа нарса бўлса, талоқ тушмайди.
Иккинчиси, эр хотинига: «бўшсан, бузилгансан, узилгансан, ман қилингансан» каби сўзларни айтса, ғазаб ҳолатидаги ниятига қаралади. Аммо талоқ музокараси бўлиб турганда айтса, ниятидан қатъи назар, талоқ воқеъ бўлади, талоқни ният қилмаса, бир боин, агар нияти уч талоқ бўлса, уч талоқ тушади.
Учинчи қисм сўзлар, яъни «идда сақлагин, бачадо- нингни пок қил, сен ягонасан, сен озодсан, ихтиёр қил, сенинг ишинг ва амринг ўз қўлингда, ихтиёринг ўзингда, сени ҳайдадим, сени айирдим» каби сўзлар сабабли ғазаб ҳолатида ҳам, музокара ҳолатида ҳам, ниятдан қатъи назар, талоқ воқеъ бўлади. Уч талоқни ният қилса, уч талоқ ва талоқни ният қилмаган тақдирда, бир боин талоқ тушади.
Мазкур уч қисмдаги киноя лафзларнинг ҳар қайси- сини хурсандчилик ва розилик ҳолатида айтса, у ҳолда ниятига қаралади, яъни талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди.
Аёллар авратини доимо беркитиб юрсин ва бадан- лари зоҳир бўладиган ва аъзолари сезиладиган даражада юпқа ва тор кийимлар киймасин. Ўзини эркакка ўхшатмасин ва эркаклар ҳам ўзини аёлларга ўхшатмасин.
Эркаклар орасида юз берадиган кўп фитна ва можароларга, асосан, аёллар сабаб бўлар экан. Шунинг учун эркаклар кўча-кўйда бегона аёлларга бир марта ни- гоҳлари тушгандан сўнг қайтиб унга қарамасинки, бу шариатимизда ман қилинган. Улуғ авлиёлар эса бегоналигини билган аёлларга биринчи марта қарашдан ҳам сақланишни буюрганлар. Бундай эҳтиёткорлик фитна ва офатдан омон қолишга кафолат бўлади, иншааллоҳ.
Агар бегона аёлга кўзи тушганда шаҳват туғён урса, дарҳол ўз аҳлияси билан жимоъ қилиб, таскин топсин.
Бу билан зино қилишдек улкан гуноҳдан ўзини олиб қочсинки, ҳадиси шарифнинг кўрсатмаси ҳам пгундай.
Шунингдек, аёллар ҳам бегона эркакка назар ташламасинлар, номаҳрамларга кўринишдан тийилсинлар ва имкон қадар кўринмасликка уринсинларки, бу билан, шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг марҳаматига мушарраф бўладилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.