топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Таблиғчилар:

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
 
Таблиғчилар Ислом байроғи остида фаолият кўрсатадиган, аммо ислом дини асосларини бузадиган диний ҳаракат ҳисобланади. Ҳаракатга Муҳаммад Илёс Кандеҳлавий (1885-1944) исмли шахс томонидан 1927 йилда шимолий Ҳиндистоннинг Меват шаҳрида асос солинган.
Муҳаммад Илёс илк таълимини акаси Муҳаммад Яҳёдан олган. Сўнгра Ҳиндистоннинг Саҳ<span class=«2» >орнафур шаҳридаги «Музоҳиру-л- улум» мадрасасида таҳсил олиб, шу ерда таълим бера бошлаган. Кейинчалик отаси Муҳаммад Исмоил ва акаси Муҳаммад Яҳё вафот этгач, уларнинг ўрнида Деҳли жанубидаги масжидда даъват ва таълим ишлари билан шуғулланган.
Таблиғчилар иддаоларига кўра, XX асрнинг бошида Ҳиндистон- даги мусулмонларнинг қишлоқхўжалиги юмушлари билан машғул бўлиб, диндан узоқлашиши, айниқса, исломни қабул қилган айрим қабилаларнинг яна ҳиндуийлик динига қайтишга уринишлари Муҳаммад Илёснинг «таблиғ»ни шакллантиришга ундаган сабаблардан бири бўлган. Илёс Кандеҳлавийнинг нурчилик ҳаракати ҳақида эшитиб таъсирлангани ҳам янги жамоани тузишига туртки бўлган.
Муҳаммад Илёс жамоа тузиш борасидаги илк амалий ҳаракатини масжидлар негизида исломий мактабларни шакллантириб, даъватчилар тайёрлашдан бошлаган. Тез орада, унинг мазкур мактаблар диний тарғиботчиларни етиштириб чиқармаётганидан хафсаласи пир бўлиб, ўз атрофига диний саводга эга бўлмаган, аммо одамларни ўзига эргаштира олувчи ўта ташаббускор кишиларни тўплаб, мустақил тарзда даъват ишларини бошлаб юборган. Муҳаммад Илёс ташкилотни давлат томонидан расмийлаштирилиши ва бошқа зарурий ҳужжатларни тўлдириб боришдан ўзини четроқтутишга интилиб келган. Унинг фикрича, бундай ишлар даъват жараёнини сустлаштиришга сабаб бўлади. Аслида эса, бу ҳолат ташкилотнинг асл мақсади, ҳомийлари ва ҳамкорларини яширишнинг энг қулай йўлларидан бири ҳисобланган.
Муҳаммад Илёс «Таблиғчилар жамоаси»ни ҳаракат сифатида тўлиқшакллантиргач, Ҳиндистондан бошқа давлатларда ҳам даъват ишларини йўлга қўйишга эришди. Унинг вафотидан сўнг ҳаракатга раҳбарлик қилган ўғли Муҳаммад Юсуф (1917- 1965) ташкилот фаолиятини сезиларли равишда кенгайтиришга муваффақбўлди.
Покистон Ҳиндистондан ажралиб чиққач, Муҳаммад Юсуф таблиғчилар қароргоҳини Деҳли яқинидаги «Низомиддин» марказидан Лоҳур шаҳридан (Покистон) 50 км узоқликдаги Райвинд шаҳрига кўчирди. Шундай бўлса-да, ҳаракат ғояларини ёйишда «Низомуддин» маркази илгариги мавқеини сақлаб қолди. Муҳаммад Юсуф ва ундан кейин ҳаракатга раҳбарлик қилган Инамулла Ҳасан (1965-1995) даврида таблиғчилар халқаро ташкилот сифатида эътироф этила бошланди ва дунёнинг кўплаб минтақаларида «даъват марказлари»га эга бўлди.
«Таблиғчилар жамоаси» ҳам бошқа диний-экстремистик гуруҳлар сингари ўта қаттиқиерархик тузилишга эга экани билан тавсифланади. Ҳаракатнинг бошида кўрсатмалари барча учун мажбурий бўлган амир (зиммадор ҳам дейилади) туради. Таблиғчиларнинг энг кичик гуруҳи 10 кишидан иборат бўлиб, унга ҳам амир раҳбарлик қилади. У кенгаш ёки тегишли гуруҳнинг тавсияси билан тайинланади. Халқаро миқёсдаги амир эса ҳаракатнинг етакчи аъзоларидан иборат бўлган Марказий кенгаш томонидан тайинланади. Ҳозирда кенгашнинг амири сифатида Зубайр Ҳасан эътироф этилади. Ҳаракатнинг бу тарзда тузилиши ҳар бир таблиғчининг кундалик фаолиятини қатъий назорат қилиш ва белгиланган вазифаларни ҳал этишга йўналтириш имконини беради.
Таблиғчилар фаолиятида ғоявий таъсир халққа даъватни изчил ва тизимли олиб боришга хизмат қиладиган тафриғул вақт, яъни вақтнинг сарфланиши тамойили муҳим ўринни эгаллайди. Унга кўра, ҳар бир таблиғчи даъват учун узоқмуддатли сафарга чиқиши шарт. Шунинг учун улар бир йилда 40, ойда 3, ҳафтада 2 кунни даъват учун сарфлайди ва чекка-чекка ҳудудларда уйма-уй юриб, ташвиқот ишларини амалга оширади. Ҳаракат вакиллари бундай сафарларни «хуруж» (арабча чиқиш, яъни даъват учун сафарга чиқиш) деб номлашади.
Шунингдек, уларда инсон умри давомида бир бор амалга ошириши зарур бўлган 4 ойлик хуруж ҳам мавжуд бўлиб, у анча узоқбўлган ўлкаларга уюштирилади. Таблиғнамояндалари ҳар бир ҳаракат аъзосига Исломда фарз қилинган ҳаж ибодатидан кўра, ўзлари ўйлаб топган тўрт ойлик хуружни амалга ошириш зарур эканини кўпроқуқтиришади. Улар хуружларни Қуръони карим ва ҳадисларда улуғсавоблар берилиши ваъда қилинган Муҳаммад (с.а.в.) давридаги Маккадан Мадинага қилинган ҳижратга тенглаштиришади. Ваҳоланки, бу сафар натижасида ҳар бир меҳнатга қодир мусулмон эр учун фарз бўлган ҳалол касб қилиш, оила ва бола-чақасининг нафақасини таъмин этишдек масъулиятли бурчлар поймол этилади.
Таблиғчилар фақирона ҳаёт кечириш, дунёвий бойликларни охират неъматлари олдида арзимас ҳодиса, деб ҳисоблашини иддао қилишни ҳам хуш кўрадилар. Аммо ўз сафларида обрўли кишилар, бадавлат бизнесменлар ва тадбиркорлар бўлишини жуда хоҳлашади. Шу сабабли бозорлар, турли тижорат дўконлари, кишилар тўпланадиган гузарларни мунтазам айланиб, бой-бадавлат инсонларни «таблиғ»га жалб этишга алоҳида эътибор беришади. Уларнинг фикрича, ҳаракатга кирган бундай инсонлар кўпчиликка ўз таъсирини ўтказа олади ҳамда таблигчилар сонининг ошишида катта роль ўйнайди.
Шунингдек, таблиғчилар бу тоифа кишилар жамиятда катта таъсирга эга бўлиш билан бирга, диний илмлардан узоқбўлгани туфайли уларга таъсир кўрсатиш осон, деб ҳисоблашади. Айни пайтда, жамоа таркибида бундай кишиларнинг кўплиги ҳаракат молиявий имкониятларининг ортишига ҳам хизмат қилади.
Таблиғчилар фаолиятида масжидларда ва «даъват кечалари»да ташкил этиладиган тарғибот муҳим ўрин эгаллайди. Уларнинг инсонларни «таблиғ»га киритишга қаратилган масжиддаги даъватлари асосан шом ва хуфтон намозлари орасида амалга оширилади. Чунки бу вақтда кўпчилик инсонлар кундалик юмушларидан фориғбўлади ва таблиғчилар даъват ишларини олиб боришлари учун қулай фурсат ҳисобланади. Шом намозидан сўнг таблиғчилардан бири масжидга йиғилганларга ваъз-насиҳат қилиб, дунё машғулотларидан узоқда бўлишга ва вақтни дин учун сарфлашга даъват қилади.
Таблиғчилар намозхонларни ўз сафларига қўшилишига ва улар билан бирга бор бойлиги, бўш вақти ва жамиятдаги мавқеидан келиб чиқиб, узоқ-яқин маҳаллалар, қишлоқлар ва шаҳарларга даъват учун чиқишга чақиради. Бундай даъват мажлисларини вазиятга қараб, бирор таблиғчига тегишли бўлган хонадонда ташкил этиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Таблиғчилар даъват кечаларига ўзлари манфаатдор бўлган маҳаллий мусулмонлар, зарур бўлса, бошқа динга эътиқод қилувчи кишиларни ҳам таклиф қилишлари мумкин.
Олиб борилган тарғибот-ташвиқот натижасида таблиғчиларга қўшилиш истагини билдирган кишилар назорат остига олиниб, хуфтон намозидан кейин то тонггача давом этадиган тунги даъват кечаларига таклиф қилинади. Жамоа вакиллари қисқа ва оз фурсатда таблиғчилар сонини оширишга ҳаракат қилгани учун «таблиғ»га киритилаётган шахс билан кўпи билан 1-2 марта даъват ишларини олиб боргач, қолган маълумотларни даъват асносида ўзи мустақил ўрганиб боришга йўналтиришади. Кейин бу шахс ҳам «таблиғ»дан бохабар қилиш учун ўзи каби инсонларни тунги даъват кечаларига тортиб келаверади. Шу тарзда занжирли тузоқбошқаларни ҳам занжирбанд қилишда давом этади.
Даъват кечасида Муҳаммад Закариё Кондеҳлавийнинг «Фазойил ул-аъмол» («Амаллар фазилати») китобидан ҳаракатнинг гаразли мақсадлари йўлида талқин этилган заиф (ишончли экани-да, шубҳа бўлган) ҳадислар ва ҳикоялар ўқилиб, ундаги маъноларни йиғилганлар онгига сингдиришга уринишади.
Шунингдек, улар «таблиғ»нинг иккинчи амири Муҳаммад Юсуфнинг «Саҳобалар ҳаёти» номли китобини ҳам кўп мутолаа қилишади. Бу китобда саҳобаларнингўз вақти ва бор мол-мулкини дин ривожи йўлида сарф этгани мадҳэтилган бўлиб, «таблиғ»га кирган ддвлатманд инсонлар ҳам даъватни кенгайтиришда ҳеч нарсани аямасликка чақирилади. Кечада хориждан келган даъватчилар иштирок этаётган бўлса, улар учун алоҳида даъват вақтлари белгиланади. Кўпинча хорижий таблиғчилар «ҳидоятлар» деб номланган маърузани амалга оширади.
Ҳаракат сафига киришни режалаштираётган шахсларга даъватнинг «моҳияти» батафсил тушунтирилиб, бир марта бўлса-да, ўзлари билан сафарга чиқишга қизиқтиришади. Диний билимлари саёз, Исломнинг асл моҳиятини тушуниб етмаган ҳолда сафарга чиққан ёшлар тажрибали даъватчиларнинг ҳаракат домига илинтиришга қаратилган тизимли назорати остига тушиб қолади. «Таблиғ»га кирган янги аъзолар гуруҳамирига байъат бергач, жамоага қабул қилингани эълон қилинади ва бу «муқаддас байъат»ни бузиш огир гуноҳэкани тушунтирилади. Натижада даъватга чиққан тажрибасиз гўр ёшлар аста-секин ўзини таблиғчи сифатида ҳис эта бошлайди.
Шунингдек, тарғиботчиларга даъват жараёнида илмли кишиларга дуч келиб қолса, улар билан тортишмаслик, мабодо, улар билан диний илмлар борасида баҳсли ҳолатга тушиб қолинганда вазиятни чигаллаштирмай чиқиб кетиш йўллари ҳам ўргатилади. Чунки таблиғчиларга диний илмлар ўргатилмагани сабабли бундай вазиятдан ютиб чиқиши жуда мушкул бўлиб, бу ҳолат уларга эргашувчиларнинг ҳам ҳаракат сафидан чиқиб кетиш хавфини келтириб чиқаради.
Таблиғчилар биринчи босқичда кириб бораётган ҳудуддаги диний-конфессионал вазият, ҳукумат ва бошқа давлат органларининг диндорларга муносабатини ўрганадилар. Ўрганиш натижалари асосида кейинги босқичда мавжуд вазиятга мослашув режалари тузилиб, маҳаллий мусулмон етакчилари билан муносабатга киришишга ҳаракат қилинади. Бу жараёнда улар ўзларини сиёсатга аралашмайдиган, Қуръони карим ва ҳадиси шариф буйруқлари асосида фаолият олиб борувчи жамоа сифатида кўрсатишга уринишади. Учинчи босқичда эса, таблиғчиларнинг ҳақиқий фаолияти бошланиб, алоҳида гуруҳлар тузилади ва маҳаллий мусулмонларни ўз сафларига киритишга қаратилган ҳаракатлар бошланади.
Давлатлар ҳудудига кириб боришнинг босқичли тизими «таблиғ»нинг биринчи амири Муҳаммад Илёс даврида ишлаб чиқилган бўлиб, кейинги амирлар Муҳаммад Юсуф ва Иномулла Ҳасан даврларида янада такомиллаштирилган. Натижада ҳаракат қисқа вақт ичида кўплаб инсонларни ўзига эргаштнра олди ва 1941 йил ноябрида бўлиб ўтган ҳаракатнинг биринчи йиллик конференциясида 25 мингга яқин даъватчи иштирок этди.
Ҳаракат таълимоти Муҳаммад Илёс томонидан ишлаб чиқилган «Олти устувор тамойил»да ўз ифодасини топган. Шундан келиб чиқиб, «таблиғ» вакиллари Исломнинг беш аркони ўрнига ўзлари ўйлаб топган олти арконга эргашишни даъват қилади. Бу тамойилларни ҳар бир инсон онгига бор ҳолича сингдириш лозим, деб ҳисоблашади. Бу олти аркон имон, намоз, илм ва зикр, ният ва ихлос, мусулмонларга ёрдам кўрсатиш, тафриғул вақт тамойилларидан иборат.
Таблиғчиларнинг фикрича, мазкур тамойилларга амал қилган кишилар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахт-саодатга эришар эмиш. Юзаки қараганда бу тамойилларнинг ислом асосларига, шунингдек, ҳанафий мазҳаби таълимотига зидлиги кўзга ташланмайди. Аммо улар «Саодат калити» деб биладиган тамойиллар теран нигоҳва соғлом ақида билан таҳлил этилса, таблиғчилар ислом асосларини зимдан емиришга уринаётганини англаш қийин эмас.
Таблиғчиларнинг ислом асосларига зарба беришга қаратилган асосий ғоялари ҳаракатнинг ғоявий етакчиларидан бири Муҳаммад Закариё Кондеҳлавий томонидан ёзилган «Фазойил ус-салот» («Намоз фазилати»), «Фазойил ул-ҳаж» («Ҳаж фазилати»), «Фазойил ур-рамазон» («Рамазон фазилати»), «Ҳикоёт ас-саҳоба» («Саҳобалар қиссалари») каби қисмлардан иборат «Фазойил ул-аъмол» («Амаллар фазилатлари») асарида баён этилган.
Таблиғчиларнинг мусулмонларга ёрдам кўрсатиш тамойили ҳам макр ва алдов асосига қурилган. Айрим маълумотларга кўра, таблиғчилар бу тамойилни христиан миссионерларининг бошқа дин вакилларига ёрдам тажрибасидан келиб чиққан ҳолда жорий этишган. Бу масалада даъватчиларнинг христиан миссионерларидан фарқли жиҳати шундаки, миссионерлар маблағни бошқа дин вакиллари учун сарфласа, таблиғчилар асосан ислом дини вакилларига қаратади.
Кўпчилик мутахассислар «Таблиғчилар жамоаси» уларнинг фаолиятини дастлабки даврда ислом уйғониш ҳаракати, суннийлик оқимининг бир кўриниши сифатида баҳолаган бўлсалар, кейинчалик у терроризмнинг ҳаракатлантирувчи кучи деб, эътироф этила бошланди. Шундай бўлса-да, «Таблиғчилар жамоаси» ўзини тинчликпарвар, низоли ҳолатларга киришмайдиган ҳамда экстремистик ва террорчилик ҳаракатларидан йироқбўлган жамоа сифатида кўрсатишга уринади.
Таблиғчилар ўз фаолияти давомида диний-экстремистик ғояларни очиқ-ошкора тарғиб қилмаса-да, ҳаракат экстремистик ва террорчи гуруҳлар учун кадр тайёрлайдиган ўзига хос «инкубатор»га айланган. «Мусулмон биродарлар» ташкилоти етакчиларидан бирининг «Мусулмон биродарларнинг махфий тарихи» китобида «Таблиғчилар жамоаси «Мусулмон биродарлар»га қўшилиш учун тайёр бўладиган кадрларни тайёрлаб берадиган манба экани»ни таъкидлаши ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.