топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Шайхия қандай оқим?

Маънавият
Маданият ва маърифат
Бу оқим XIXасрда Эронда шиаликдан ажралиб чиққан оқим бўлиб, асосчиси шайх Аҳмад ибн Зайниддин Аҳсоий (1753-1826 й.)дир. Шайхия оқими мафкураси шиаликдаги ахборийлардан фарқ қилган: шайхия оқими ривоятлар сонининг кўпайиб кетганлиги ва улар танқид қилинмаслигига қарши чиққанлар.
Шайхийларнинг эътиқодига кўра, 12 имом илоҳий ироданинг намоён бў</span >лиши, Аллоҳнинг хохишларини шарҳловчилардир ва шу жиҳатдан улар — яралишнинг охирги сабабидир. Улар Аллоҳ яратган барча нарсаларни акс эттирадилар, лекин ўзлари қувватга эга эмас.
Замонлар оша шайхия фирқаси ҳам кичик фирқачаларга бўлиниб кетди. Улардан бири каримхония бўлиб, унинг асосчиси Кермон шахридаги шайхиялар тарафдорларидан бири Хожи Мухаммад Каримхон бўлиб, уни «саркор оға» деб чақиришган. Иккинчи фирқача боқирия бўлиб, унинг асосчиси Мухаммад Боқир Хандақободий бўлиб, у дастлаб Ҳожи Мухаммад Каримхоннинг Хамадон шахридаги намояндаси эди. Сўнг мустақиллик даъвосини қилди. Бу шахскейинчалик Мирзо Мухаммад Ҳамадоний номи билан машхур бўлди. Бу киши Ҳамадонда шайхия билан Болосарий ўртасидаги урушга йўл қўйган шахсдир.
Шайхиядан ажралиб чиққан яна бир фирқа бу Аҳқоқия деб аталиб, унинг асосчиси Охунд Мулло Боқир Эскуий бўлиб, у Карбалодаги шайхия олимларидан эди. Сайд Козим Раштийнинг ўғиллари унинг қўлида ўқирди ва Саиднинг ўлимидан сўнг, унинг ўрнини даъво қилди. Охунд Мулло Боқир Эскуий «Ахқоқал-Хақ ва абтол ал-ботил» номли китобини Ҳожи Муҳаммад Каримхон Кермонийни рад қилиб ёзгани учун унинг фарзандлари ўзларининг оилавий номини Аҳқоқий деб қўйдилар. Бу фирқа тарафдорлари Озарбайжон, Карбало ва Қувайтда яшаганлар. Кейинчалик бу фирқанинг пешвоси Оқо Шайх Расул Аҳқоқийдир.
Шайхия таълимоти Эрондаги бобийлар ҳаракатига ғоявий асос яратиб берган, бироқшайхийларнинг унда иштирок этганлари номаълум. Лекин XIXаср ўртасида бобийларга тазйиқ ўтказиш, қувғин шайхийларни ҳам ўз домига тортиб кетган, уларни таъқиб этиш кейинчалик ҳам тўхтамаган.
Юқоридаги маълумотлардан билиниб турибдики бу оқим тарафдорлари ҳам аҳли сунна вал жамоа эътиқодига зид экани. Хар-биримиз манашундай оқимлардан огоҳ бўлишимиз керак ва уларнинг домига тортишишдан сақланайлик.
 
 
“Кўфа” жомеъ масжиди имом-хатиби:  Зияидинов  Зиёдулло

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.