топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Расмий хабар: 9-синф битирувчилари таълимни қаерда давом эттиришни ўзлари танлайдилар

Маънавият

Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида бўлиб, у ердаги 78-умумтаълим мактабидаги шароитлар билан танишган эди ва Ўзбекистонда 11 йиллик таълимни қайта тиклаш таклифини олға сурганди.
 
Шу мақсадда жорий йилнинг 20 июнь куни республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва ота-оналарнинг ушбу масала юзасидан фикри ўрганилган эди. Ушбу сўровнома якунига етиб, унинг хулосаси маълум қилинди.
 
Халқ таълими вазирлигидан сайтимизга хабар беришларича, жорий ўқув йилида 9-синфни битирган ўқувчилар ота-оналари ва ўзларининг хоҳишларига кўра, онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттирадилар.

Маълумот учун, 3 июлдан академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини топшириш бошланди. Жорий йилда Ўзбекистон мактабларини 466 007 нафар битирувчи тамомлаган бўлиб, шундан 229 486 нафари, 49,2 фоизи қизларни ташкил қилади.
Бобур Жалолов

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.