топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Орзуларни катта қилманглар,..»

Маънавият
Маданият ва маърифат
«Орзуларни катта қилманглар,..»
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларига: «Ҳаммаларингиз жаннатга киришни хоҳлайсизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Ҳа! Сизни Аллоҳ таоло бизга фидо қилди, эй Аллоҳнинг расули!» дедилар.
 
Айтдилар: «Орзуларни катта қилманглар, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё билан ҳаё қилингизлар».
 
Саҳобалар айтдилар: «Эй Аллоҳнинг расули, ҳаммамиз Аллоҳдан уяламиз!»
 
Айтдилар: «У ҳаё эмас, лекин Аллоҳдан ҳаё қилиш: қабрларни ва чиримоқни эсламоқларингиз, қорин ва уни ўраб турган нарсаларни, бош ва уни ўраб турган нарсаларни сақламоқлигингиздир».
 
Ким охират ҳурматини хоҳласа, дунё зийнатини ташлайди. Бу ерда банда Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё қилади. Бу билан Аллоҳнинг дўстига айланади.
 
А.Тўланов. «Р.Бобохонов» жоме масжиди имом хатиби

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.