топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҚОРАҚАЛПОҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ФАКУЛТЕТИДА ПРЕЗИДЕНТНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ ЎРГАНИЛДИ

Маънавият

28 декабр куни Қорақалпоқ филологияси факултети Илмий Кенгашининг навбатдан ташқари мажилиси бўлиб ўтди. Мажлиснинг кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажилисга мурожаатномаси ўрганилди. Мажлисда Президентнинг мурожаатномаси видео кўринишда профессор-ўқитувчиларга тақдим этилди. Бундан сўнг факултет жамоаси ва магистрантлар ушбу чиқиш бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Мажлис иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажилисга Мурожаатнома тақдим этилишини катта таассуротлар ва ҳурмат билан эътироф этишди. Мурожаатномада келтириб ўтилган масалалар бугунги ҳаётимиздаги реал фактлар билан баён этилгани, мамлакатимиздаги ҳар бир соҳа бўйича олдинда турган вазифалар белгилаб берилгани алоҳида атаб ўтилди. Мажилисда профессор Қ.Жаримбетов, доцент Б.Генжемуратов, доцент Д.Бекбаулиев ва магистрант С.Турешова сўзга чиқди ва Президентимизнинг Мурожаатномаси бўйича ўзларининг фикр-мулоҳозаларини билдириб, ушбу баённомадаги масалаларнинг ўта долзарблиги ва жамиятнинг яна да ривожланишида давлатимизнинг ҳар бир фуқорасининг, айниқса зиёлиларнинг бу сафда олдингилардан бўлиши лозимлиги эътироф этилди ва бу жараёнда профессор-ўқитувчиларнинг фидокорона фаолият кўрсатишига даъват этилди.
Президентмизнинг Мурожаатномаси ва мажлисда кўрилган масалалар юзасидан ҳар бир гуруҳда ва талабалар турор жойларида кенг муҳокама юритиш профессор-ўқитувчиларга ва кураторларга топширилди.
Мажлисни факултет декани Қ.Турдибоев олиб борди.



З.ЖУМАНОВ Қорақалпоқ филологияси факултети декан муовини.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.