топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Оммавий маданият таҳдидлари.

Маънавият
                                Оммавий  маданият  таҳдидлари.
Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир.
Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзи бўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин. Соғлом миллий қадриятларимизни нафақат билиш ва эъзозлаш, балки уларга қайта жон бағишлаш, уларнинг бунёдкорлик салоҳиятини янада ошириш бугун мамлакатимизда кечаётган давлат ва жамият қурилиши жараёнининг туб моҳиятига айлангани айни ҳақиқатдир.
Шундай бир шароитда ёшларимизни ҳар қандай иллатлардан муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг  виждоний бурчимиз эканлигини унутмаслик зарур. Зеро, миллат  ёшларини  ёт мафкуралар таъсирига  тортиш илинжида бўлган, улардан ғаразли манфаатлар йўлида фойдаланишга уринаётган ёвуз кучлар, афсуски, ҳали ҳамон мавжуд. Улуғларимиз таъбири билан айтганда, “… баъзан беозоргина бўлиб туюлган мусиқа, оддийгина мультфильм ёки реклама лавҳаси орқали ҳам маълум бир мафкуравий мақсадлар ва интилишлар ифодаланади”ку, бу биздан ҳар доим огоҳ бўлишни талаб қилади.
Инсон юксалишида маънавият оламининг қандай таъсир ва аҳамиятга эга экани, шунингдек, маънавиятга қарши  қаратилган хуружларнинг реал хавфи ҳақида атрофлича фикр юритиш, халқимиз янги ҳаёт янги жамият асосларини қураётган хозирги мураккаб ва таҳликали замонда одамларни бундай хатарлардан огоҳ этиш, эл-юртимиз, кенг жамоатчилик эътиборини бу масалаларга яна бир бор қаратиш, келажак авлодимизни  маънавий соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш билан боғлиқ.
Шундай тараққий этиб келаётган бир даврда бизларга “ Оммавий маданият” ҳар ҳил таҳдидлар соляпти, улар бизни диндан бегоналаштиришга харакат қилмоқда, Ғарб турмуш ахлоқини ёйиш, ОАВ орқали ёшлар онгига сингдириш холатлари юз бермоқда. Ҳаммамизни таҳдидга соладиган асосий нарса “Оммавий маданият”дир.
Хуллас “Оммавий маданият” миллатимизнинг  маънавий барқарорлиги  халқимизнинг тинчлик осойишталиги ёшларимизнинг дунё қарашига юртимиздаги ижтимоий ҳамжиҳатликка салбий таъсир кўрсатмоқда.  Шундай экан бундай маънавий таҳдидга қарши чоралар кўриш ҳар бир виждонли, ватанпарвар юртдошимизнинг муқаддас бурчидир.
 
 “Етти чинор”масжиди
 
              имом хатиби               М ҚОСИМОВ.     

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.