топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"Олимпизм" арча атрофида

Маънавият
 “Олимпизмарча атрофида
Ортда қолаётган 2017 йилда университетимизда бир қаторэътирофга лойиқ ишлар амалга оширилди. Хусусан талабаларга таьлим-тарбия беришда, ёшларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда ижодий кечалар, учрашувлар, давра сухбатлари аньанавий тарзда давом этмоқда.
26 декабр куни “Ўқувчи ёшлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиха доирасида бокс бўйича Рио де Жанейрода ўтказилган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори, Жахон чемпионати (2015) кумуш, (2017) бронза медаллари совриндори, икки карра Осиё чемпиони (2015,2017), “Uzbek tigers” жамоаси аъзоси Бектемир Мелиқўзиев Наманган давлат университетига ташриф буюрди. Ташриф давомида университет ректори т.ф.д., проф. А.В.Умаров, проректор к.ф.н. доц., М.Д.Қодирхонов, жисмоний маданият факультети декани б.ф.д. Ғ.Д.Абдуллаев, лойиха рахбари п.ф.н., доц. Б.Ғ.Бойбобоев ва бошқа профессор-ўқитувчилар, магистрлар, талабалар ва машхур боксчи Б.Мелиқўзиев иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
“Олимпизм” арча атрофида рукни остида ташкил этилган бу давра сухбатини университет ректори т.ф.д. профессор А.В.Умаров очиб берди.     У ўз сўзида машхур спортчилар, адиблар, шоирлар билан бундай кечалар, учрашувлар, давра сухбатларини ташкил этилиши талаба ёшлар тарбияси ва жамоамиз учун катта аҳамият касб этишини таъкидлади. Университетимиз ректори Бектемир Мелиқўзиевнинг фаолияти, унинг эришган ютуқлари ҳамда мамлакатимиз боксчиларининг дунёда етакчи ўринларни эгаллаганлиги, Рио де Жанейрода ўтказилган XXXI ёзги олимпиада ўйинларида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиши, жахон ва осиё чемпионатларидаги муносиб иштироклари тўғрисида сўзлаб, навбатни олимпиада ўйинлари иштирокчисига берди.
Бектемир болалигидан боксга бўлган қизиқиши жуда юқори бўлганлиги, унинг эришган ютуқларига ота-она, оила ва устозларининг меҳнати ва тинимсиз машаққатли машғулотлар, энг асосийси эса Ватанимизда болалар спортига бўлган эътибор ва яратилган шарт-шароитлар муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда деб таъкидлади.
Давра суҳбати қизиқарли савол-жавоблар билан кечди. Суҳбат давомида ватанимизнинг уч минг йилдан ошиқ тарихи, ўзбек халқини дунё тан олгани, боболаримиз Амир Темур, Ибн Сино, кўҳна ва навқирон шаҳарларимиз Бухоро, Самарқанд ҳақида чет эллик спортчилар катта қизиқиш билан қараши ҳақидаги Бектемирнинг сўзлари иштирокчиларни янада руҳлантирди ва ёш спортчиларни ўз Ватани тарихи, маданияти, урф-одатлари ва қадриятларини билиши нақадар муҳим эканлигини ҳис этишди.
Спорт фаолияти ҳотин-қизлар йўналиши талабаси Рахимова Сабохат “Сизнинг ғалабаларингиз кўпроқ нимага боғлиқ” деб сўраганида, Бектемир “Ҳар бир жанг учун рингга чиқар эканман, у ерда бир ўзим эмас, бутун бир халқим билан бирга турганлигимни ҳис этаман, шу захоти билакларимга шу халқимнинг кучи жам бўлади ...” деб жавоб берди. Ундаги бу фикрлар яъни, ғалабаларининг сабабини тинимсиз машғулотлар билан бирга ота-онаси, устозлари, ватандошлари ва мухлислари билан боғлаши ундаги инсонийлик хислатларининг нечоғлик юқори эканлигини кўрсатиб берди. Бу эса олимпия маданияти, олимпизм ғояларининг спортчиларга кўрсатаётган ижобий таъсирларини намойиши десак асло муболаға бўлмайди.
Суҳбат кўтаринки руҳда давом этди. Олимпиада ўйинлари халқлар, давлатлар ўртасида дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлашда, олимпизм ғояларини амалга оширишда “Fair play”, “Citius, altius, Sortius” шиорлари ғоятда муҳим эканлиги талаба спортчиларда катта таъсурот қолдирди.
Бектемир университетимиздаги тенгдош спортчи ва талабаларига ўз тажрибаларини улашиш билан бирга, уларнинг спорт фаолиятида улкан мувоффақиятлар тилаб, кириб келаётган янги йил билан иштирокчиларни қутлади.
Ўтказиладиган мана шундай тадбирлар олимпия таълими, маданиятини, ғояларини бир сўз билан айтганда Ўзбекистонда олимпиада ҳаракатини ривожлантириш, янги “олимпионик”ларни кашф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Кириб келаётган 2018 йил юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши университетимизда амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларнинг, ҳусусан бизнинг “Ўқувчи ёшлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳамиз амалиётида изчиллик ва масъулият юклайди.
 
НамДУ., жисмоний маданият
 
факультети магистри, лойиха аъзоси:                                     Д.А.Мамажонов

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.