топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди!

Маънавият
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактаби профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида
“ОДАМ САВДОСИ — ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР”мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди!
2016 йил 18 май куни соат 11-00 да Олий мактабда “ОДАМ САВДОСИ — ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходими Х.Эшов, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи З.Ғаффорова, Тошкент шаҳар ИИББ хорижга чиқиш, келиш ва фуқороликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори М.Розиқовлар ташриф буюришди.




Тадбирда ташриф буюрган меҳмонлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар ҳамда талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.