топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Оқ йўл Сизга, битирувчи!”

Маънавият
 
“Оқ йўл Сизга, битирувчи!”

 
Навоий давлат кончилик институтида жорий йилнинг 10 июль куни магистратура ва бакалавр таълим йўналишларини муваффақиятли тугатган битирувчиларга “Оқ йўл Сизга, битирувчи!”  номли диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда институтни аъло баҳоларга тугатганлар, шунингдек, Давлат стипендияси совриндорлари ҳамда спорт, маданият ва спорт соҳасида институт рейтингини баланд кўтаришда муносиб ҳисса қўшган талабаларга тантанали равишда дипломлар топширилди.
Шунингдек институтимизда “Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув разведкаси (кон турлари бўйича)”  бакалавр йўналиши 17а, б-14, 18-14 ФҚГР гуруҳ талабалари биринчи қалдирғочларбўлишди.
Битирувчи талабалар ўқишга кирган йилларидан бугунги кунга қадар яхши бир мутахасссис бўлиб етишишларида ўз билимини аямай фидокорона меҳнат қилган ўз касбига сидқи дилдан ёндошган барча устозларига миннатдорчилик билдирди. Уларнинг берган сабоқлари ҳаёт йўлларида катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Тадбир аъло даражада бўлиб, барчага кўтарингки кайфият улашди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.