топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Навоий давлат кончилик институти Кончилик факультети “Кончилик иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари хамда ТТЖда талабалари иштирокида “Безгакдан холи давлат” мавзусида ўтказилган давра суҳбати

Маънавият
Маданият ва маърифат
2 расм
image
Кафедраниниг кузги семестр маънавий-маърифий тадбирлар режасига мувофиқ 2018 йил 11-сентябр куни НДКИга қарашли талабалар турар жойида соат 1830 да “Кончилик” факультети “Кончилик иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда соха мутахассислари Вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Шукуров Фаррух ҳамда талабалар билан биргаликда “Соғлом турмуш тарзига амал қилиш давр талаби шиори остида“Безгакдан холи давлат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Давра суҳбатини  “Кончилик иши” кафедраси мудири Тўхташев А.Б. кириш сўзи билан очиб, мехмонлар ва талабаларни бугунги тадбир дастури билан таништирди.  Ҳамда шу муносабат билан очилган ушбу мавзу бизни бефарқ қолдирмаслиги зарурлигини айтиб ўтдилар.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 январдаги №14/10-5 сонли топшириғига асосан,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги безгакдан озод давлат тўғрисидаги халқаро сертификат олиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди. Вазирликнинг маълумотига кўра мамлакатимизда безгак касаллигини тугатишга эришилмоқда дейдилар ўз сўзларида кафедра мудири. Безгак касаллигини олдини олиш бўйича зарур чора тадбирлар ўз вақтида олиб борилганлиги туфайли 2011 2017 йилларда махаллий безгак касаллиги қайд этилмаганлиги ҳамда безгак умумжаҳон офати эканлиги, безгак касаллигини олдини олиш бўйича бир қанча чора тадбирлар олиб борилаётганлигини маълум қилдилар.
Ушбу касалликнинг пайдо бўлиш шароити ҳамда профилактикаси бўйича Вилоятимизда жойлашган болалар юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Шукуров Фаррухташриф буюрди ва у киши ўз сўзларида, Безгак умумжаҳон офати эканлиги, жаҳон ҳамжамияти ушбу долзарб мавзуга бизнинг худуддимизда катта эътибор қаратаётганлиги, чунки бизнинг ҳамюртларимиз ҳам безгакка нисбатан эпидемик нохуш бўлган ҳудудларга хизмат сафари ва бошқа заруриятлар туфайли чиқиб кетишлари оқибатида касалланиб қолаётганликларини айтиб ўтдилар. Вилоят худудида безгакнинг махаллий юқтирилишини бартараф этиш ва унинг элиминациясига эришиш учун аҳоли профилактик чора тадбирларнинг аҳамияти, касаллик қўзғатувчиси ривожланишига йўл қўймаслик чора тадбирлари ишлаб чиқилганлигини гапириб ўтдилар.  

2 расм

1 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.