топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Наманган давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факулътети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 4-курс талабаларининг “Хотира ва қадрлаш хиёбони”га ташрифи

Маънавият
Маълумки, инсон барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам оламдир.
Айни шу маънода келажаги буюк мамлакатимиз истиқлол йилларининг илк давридан бошлаб, инсон омилига бўлган эътибор ва ғамҳўрлик янги босқичга кўтарилди. Ҳурмат-эътибор, мехр-мурувват, икром-эъзоз борасида эса асрларга тенг ўзгаришларга эга бўлинмоқда.
 
Дарҳақиқат, эл-юрт манфаати йўлида фидокорлик кўрсатиб, бугун қарилик палласида турган ота-боболаримиз меҳнати ва жонбозлигини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш кенжа авлодларнинг шарафли бурчи, чуқур масъулиятидир. Муқаддас ўгитларимизда катталарга ирқи, миллати, динидан қатъий назар қамиша иззат кўрсатиш, улар қолидан хабардор бўлиш, меҳр-оқибат кўрсатишга буюрилган. Яна шуни таъкидлаш жоизки, катта ёшдаги кишиларга ҳурмат-эғтиром кўрсатиш юксак фазилат деб баҳоланиб келган. Шу маънода кўрсатилган ҳурмат эвазига инсон ўзи ҳам келажак ҳаётида эъзоз-эҳтиромга эга бўлиши муқаррарлиги таъкидланган. Зеро, ҳадиси шарифда “Ҳурмат  қилган кишига ҳурмат насиб бўлади” — дейилган.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.