топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мухаббат

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
 Ҳузайфатул Ямомий (р.а.) бир куни аёлларининг ёнига келиб дедилар:
— Севгили ҳонимим! Аллоҳ жаннатида оилавий биргалик масаласини баён қилмоқда. Мен сени яхши кўраман. Агар сен ҳам мени севадиган бўлсанг, бир куни мен ўлсам, сен бошқа турмуш қурма, жаннатда ҳам бирга бўлайлик, майлими?
Чунки, пайғамбаримиз (с.а.в.) дедиларки: «Ҳар бир жаннатий аёл, жаннатда охирги оиласи билан бирга бўлар экан.» Мен сени жуда яхши кўраман. Сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишни хоҳлайман. Бошқа турмуш қурма. Жаннатда бирга бўлайлик. 
 
Бу — Ҳузайфа розияллоҳу анҳу!
Бу иймондир!
Муҳаббат — бу!
 
Улар шундай иймон келтирдилар. Иншааллоҳ, албатта улар жаннатларда бирга сайр қиладилар.
 
Дўстларим. Масала шу. Қуръонимизни қандай ҳаяжон билан қабул қиламиз. Қуръонимизни Иймон Китоби ўлароқ қабул қиламиз.
 
Қимматли биродарларим! Эшитганда этларни жимирлатадиган бир ҳадиси шарифни Сизларга тақдим қиламан.
 
Барча эркакларга буюк бир хабар берадиган, мўъмина завжанинг қийматини англатадиган бир ҳадисдир бу.
 
Мўъмина аёлнинг эри бўлишлик нима деганидир? Буни баён қиладиган бир ҳадиси шарифдир бу. Барча эркакларга, хоҳ илмли, хоҳ илмсиз, хоҳ хожи, хожи оддий мусулмон, бир аёлни ёшлигида, гўзаллигида никоҳига олиб, сўнг кексайиб, гўзаллигини йўқотганида унга бошқа назар билан қарай бошлаган барча мўъмин эркаларга шу ҳадиси шарифни жаннат билан боғлиқлиги сабабли бир эслатма ўлароқ тақдим этмоқчиман.
 
Оиша розиялоҳу анҳо онамиз, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотлари арафасида бўлган бир хотирани эслайдилар. Биз биламизки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) жуда оғир ҳасталик азоблари билан вафот этдилар. Кунларча давом этган, иситмалар ичида тўлғанган бир ҳасталикдан сўнг вафот этдилар. Дардлари авжига чиққан бир вақтда, Оиша онамизга дедилар:
 
— Эй Оиша! Шу… жаннатда менинг жуфтим бўласан-ку… Шуни ўйласам, ўлим аччиғи менга енгиллашяпти.
 
Пайғамбар. Аллоҳни аршига яқин бир жойда Уни зиёрат қилган зот. Жаброилнинг (а.с) етишолмаган ерларга етишган зот.
 Ҳали дунё ҳаётида экан, жаннат ва жаҳаннамни кўрган зот. Шу зот, ёш аёлига: 
— Ўлим жуда қийин. Аммо, Жаннатларда менинг ёнимда бўласан. Жаннатда ҳам аёлим бўлишинг хабари, менга ўлим аччиғини енгиллаштирмоқда, — демоқда.
 
Бу — барча мўъмин эркакларга пайғамбарларининг бир хабаридир. Барча мўъмина аёлларга ҳам хабардир. 
 
У Зотнинг Оишалари ўлимнинг аччиғини енгиллаштириб юборадиган бир севгини Ҳабибуллоҳга тоттирмасайди, Рафиқи Аълога кетишликка тайёргарлик кўраётган Пайғамбарга, «ўлим сен туфайли осон, эй Оиша!» дея иқрор эттирарми эди?
 
Қаранг. Вафот этадилар. Ўзларидан кейин йиллар ўтиб аёллари ҳам вафот этади. Балки минг йиллар ўтиб қиёмат бўлажак. Маҳшар бўлажак. Жаннатга киражак. Севимли Оишалари-да ёнларида бўлажак. Мана шунинг қувончи, ўлимнинг аччиғини енгиллатиб юбормоқда. Мана шу муҳаббатдан баҳс қилмоқдамиз. Соллоллоҳу алайҳи васаллам!!!
 
Барчамиз, эркаклар ва аёлларимиз, мўъмин ўлароқ жаннат ҳаётига қанчалик ҳозирланганимизни, қандай ҳозирланганимизни, қаерга боришимизни қайта-қайта ўйлаб кўришга мажбур эмасмизми?
 
С.Дарвешев. «Юнус Али Охун» жоме масжиди имом хатиби
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.