топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳизбут-таҳрир ал-исломий:

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
 
Ҳизбут-таҳрир ташкилотига 1953 йил Исроилда Тақиюддин Набаҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган. Дастлаб, «Ихвонул-муслимин»нинг Иорданиядаги бўлими раҳбарларидан бири сифатида фаолият кўрсатган Набаҳоний унинг раҳбари Саййид Қутб билан ўзаро қараш ва мулоқотларида қарама-қаршиликлар кучайгач, «Ислом низоми», «Исломий оламга қайноқнидолар», «Ҳизбут-таҳрир тушунчаси» каби рисолалари орқали Иордания, Ливан, Сурия каби давлатларда «Ҳизбут-таҳрир» қарашларини ёйишга киришади. Айтиш мумкинки, Набаҳоний «ихвонул-муслимин»нинг ислом давлатини қуриш ва халифалик бошқарувини жорий қилиш ғоясини қайта шакллантирган. Фақатгина Набаҳоний, ушбу ғояни кенгроқталқин қилиб, барча мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи, «ягона халифалик» давлатини барпо қилиш назариясини илгари сурган.
Дастлаб, ташкилот Фаластинда араб миллатини қутқариш, мустақил Фаластин давлатига асос солиш шиори билан антисемитизм ҳаракатини олиб борди. Сўнгра, араб юртларида ислом давлатини вужудга келтириш ва барпо бўлган халифалик давлати орқали бошқа юртларга таъсир ўтказиш режалаштирилди. Унинг бу йўналишдаги уринишлари араб мамлакатларида қаттиқтанқид остига олингач, бу юртлардан кескин қувғинга ҳам учраб, Буюк Британияда бош қароргоҳини ташкиллаштиришга мажбур бўлди.
Ташкилотга 1953-1979 йилларда Тақиюддин Набаҳоний, 1979- 2003 йилларда Абдулқадим Заллум раҳбарлик қилгай. 2003 йилдан Ато Абу Рушта (Абу Ёсин) номли, асли фаластинлик бўлган шахс бошчилик қилмоқда.
Аввалги «таҳрирчи»лар сафига кириш оддий бўлмаган, дастлаб бошланғич диний маълумотга (ҳужра, мадраса ва ҳоказоларда ўқиган) эга бўлган шахслар ташкил этган. 1997 йилнинг иккинчи ярми, 1998 йилда ўз сафларида бошланган парокандалик сабаб «қабул тартиби»ни бирмунча соддалаштиришга ўтишган.
Бу ташкилотнинг юртимизда тарқатилган адабиёт ва варақаларидаги қарашларида ислом динининг анъанавий фиқҳий йўналишлари, хусусан ақидавий таълимотларига зид бўлган бир қатор фикрларни учратиш мумкин.
Бу борада тадқиқотчилар уни сиёсий, ақидавий ҳамда фиқҳий масалаларга аралашиб қўпол хатоликларга йўл қўйгани, биринчи навбатда «ягона халифалик давлати»ни тиклаш борасидаги асосий даъволарини келтиришади. Қолаверса, «таҳрирчи»лар ҳар қандай шароитда, ҳозир ҳам халифалик давом этиши керак, у фарзларнинг гултожиси, бошқа фарзлар усиз амалга ошмайди, дея жар солиши, бу — миллиарддан зиёд мусулмонларнинг ибодат (намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа амалларини) беҳудага ҳукм қилишидир. Уларнинг даъвосича, «ягона халифалик давлати»ни тиклаш исломдаги муҳим фарз амаллардан ҳисобланиб, уч кундан ортиқмусулмонларнинг халифасиз яшашлари ҳаромдир.
Маълумки, бирон нарса ёки ишни ҳаром деб, ҳукм чиқаришга ёлғиз Аллоҳва Унинг Пайғамбаригина ҳақли. Қолаверса, шариат қоидаларига кўра, фарз бу — далилида шак ва шубҳа йўқнамоз, рўза, закот, ҳаж каби Аллоҳнинг амри ҳисобланади. «Таҳрирчи»ларнинг юқоридаги даъвоси эса, Қуръон ва ҳадисларга зид. Чунки мусулмонларнинг ягона халифалик остида яшашлари ҳақида буйруқёки кўрсатма мавжуд эмас.
«Ҳизбут-таҳрир»нинг бу даъводан ташқари динимизга яна бир қанча янгиликлар киритгани маълум. Улар жумласига муқаллид (имонига далил келтира олмайдиган киши)нинг имони имон бўлмаслиги, ҳизбнинг фикрати ва тариқатига имон келтириш зарурлиги, шаръий манбалардан ақл ва тафаккурни устун қўйиши кабиларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ташкилот ўз адабиёт ва варақаларида, зўравонлик ва бузғунчилик ғояларини мафкуравий ғоя билан ниқобланган тарзда баён қилганлиги кузатилган. «Ҳизбут-таҳрир» «ислом умматининг тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масала Исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ қилишни ўз ўрнига қайтариш ҳамда Исломни бутун оламга Рисолат сифатида даъват ва жиҳод йўли орқали ёйиш», деган фикрга мос келади.
Унинг юртимизда тарқатган варақаларида бузғунчилик ва зўравонлик шаклига эга бўлган «Ҳизб душманларини топган жойда ўлдириш ва уларни эгаллаб турган жойларидан қувиб чиқариш»,«азизлик либосини кийиб, жиҳод йўлида моли ва жонини тикиб бўлса ҳам исломий давлатни қуришда кофирларга қарши қуролланган уруш» олиб бориш «халифаликни тиклашга қўзғалинг» каби даъватлари мавжуд.
Ҳозирда мутахассис ва тадқиқотчилар «Ҳизбут-таҳрир» ўз мақсадига эришиши учун ишлаб чиққан уч босқичли ҳаракатнинг сўнггиси бўлмиш «давлат тепасига келиши»(инқилоб босқичи), қуролли куч билан амалга ошириш мўлжалланганлигини таъкидлашмоқда. Қолаверса, унинг давлатларнинг конституцион ҳокимиятига салбий муносабати, асосий стратегик мақсад сифатида ҳар қандай воситалар орқали ҳокимиятга интилиши, халифалик давлати барпо этиш дастури, тактикаси ва кураш стратегиясининг мавжудлиги, ташкилот мафкурасини зўрлаб сингдиришга хизмат қилувчи ривожланган ташвиқот ва тарғибот воситаларига эгалиги каби хусусиятлари мавжудлиги сабабли унинг фаолияти эътиборда турмоғи лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда буюк ислом уламолари «Ҳизбут-таҳрир»ни танқид қиладилар. Балки уларга нисбатан доимий равишда кескин, илмий асосланган раддиялар бериб бормоқдалар. Улар жумласига юртимиздаги йирик уламолардан тортиб, Муҳаммад Тантовий, Юсуф Қарзовий, Сулаймон Ашқор, Албоний каби уламоларни кўрсатиш мумкин.
«Ҳизбут-таҳрир»нинг таъсирига тушиб фикри чалғиган, охир- оқибатда онги заҳарланиб, қулоғига ўз «раҳнамолари»нинг таълимидан бошқа ҳеч қандай гап кор қилмайдиган ашаддий мутаассибга айланган ёшларнинг тақдири не кечаётгани ҳаммамизга аён. Халқимиз ичида унинг ташвиқотларидан оз бўлса-да таъсирланиб ёки иккиланиб турган айрим мусулмонлар ҳам йўқэмас. Лекин виждон амри билан бу ҳолатга бефарқ қараб туришни гуноҳдеб билдик. Келинг, уларнинг хатоларини далиллар билан бирма-бир исботлаб чиқайлик.
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.