топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ислом фидойилари

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
 
Мазкур гуруҳга XX асрнинг 40-йилларида 21 ёшли талаба Сайид Наввоб Сафавий томонидан асос солинган. Гуруҳни ташкил қилиш саъй-ҳаракатида бўлган раҳбар Нажаф шаҳрида бўлганида «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг ғоялари билан танишган. У мазкур таълимотни Эрон ҳудудида тарқатишни бошлаган ва бу ишда тезлик билан анча кенг ҳудудни қамраб олишга эришган.
Хусусан, Эрон мустақиллиги ғояси кўтаринкилик билан кутиб олинади. Чунки собиқСовет Иттифоқи ва Буюк Британия қўшинларининг Эрон ҳудудига киритилиши маҳаллий аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқаради. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Сайид Наввоб, Сафавий ўз ҳамфикрларини бирлаштириб, улар ёрдамида «Ислом фидойилари иттифоқи»ни тузади. Ташкилот ғояси Жаъфарий мазҳаби фиқҳига асосланиб, улар асосан ислом динини турли номақбул инсонлар, жумладан асоссиз, ўзига маънан доғтуширган кимсалардан тозалаш, шунингдек, алкоголь, тамаки, наркотик, кинофильмларни тақиқлаш, мамлакатга Ғарб ғояларини кириб келишини олдини олиш ва унга йўл қўймаслик талабини кўядилар. Ташкилот 1946 йилга келиб тўлиқшаклланади.
Кўп ўтмай ташкилот томонидан бир қатор хунрезликлар амалга оширилади. Масалан, нефть ишлаб чиқаришни миллийлаштиришга қарши бўлган ҳукумат аъзолари ҳам ташкилот душманига айланади. 26 ёшли дурадгор Халил Тамасбий Эрон Бош Вазири Хожи Али Размарни отиб ўлдиради. Бироқташкилот тазйиқи остида Тамасбий ўлим жазосидан қутилиб қолади. Размарнинг ўлимидан сўнг бир неча ҳафта ўтиб, Маориф ва маданият вазири Аҳмад Зангин ўлдирилади. Шундан сўнг 1951 йил 3 июндан Эрон ҳукумати «Ислом фидойилари» билан алоқаси бўлган инсонларни гумон қилиб, оммавий қамоққа олишни бошлайди. Қамоққа олингалар орасида Сайид Наввоб Сафавий ҳам бор эди. Мусодиқиккинчи марта бош вазир этиб сайлангач, кўлга олинганнинг барчаси кўйиб юборилади. Мусодиқтузуми қулагач, гуруҳбир оз фурсат махфий иш олиб боришга ўтиб олади. Лекин мамлакатда Ғарб урф-одатларини қўллаш тарғиб қилина бошлангач, 1955 йил 2 ноябрда гуруҳтарафдорлари Ҳусайн Алини ўлдиришга уринадилар. Аммо буни уддалай олмайдилар ва полиция томонидан қўлга олинадилар. Улар билан бирга ташкилот фаолиятига алоқадор ҳисобланган гумондорлар ҳам қўлга олинади. Наввоб Сафавий, Халил Тамасбий билан бирга отувга ҳукм қилинади. Савафий 1956 йил 18 январда ўлдирилади.
Мазкур ташкилот кўпроқтеррористик гуруҳсифатида фаолият олиб боради. Бироқунинг таълимоти асосида ислом фундаментализми ғоялари ётади ҳамда гуруҳўзининг ҳар бир олиб борган террористик ҳаракати, актларида ва омма ўртасидаги тарғибот ва ташвиқот фаолиятида ислом фундаментализми ғояларидан устамонлик билан фойдаланади. Уларнинг бош идеологияси ислом дини асосида шариат қонунчилигига таянган ҳолда давлатни қайта қуришдан иборатдир. Бунинг учун эса улар террористик фаолият шаклидан фойдаланадилар.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.