топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ШАРҲИ

Маънавият
 
ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ШАРҲИ
 
Дунё махлуқоти тамоман ҳалок бўлгандан сўнг нима бўлади?
 
Ундан сўнг қиёмат бошланади. Аллоҳ таоло одамларни қайтадан тирилтиради. Қабрлардаги ва бошқа жойлардаги ўликлар Аллоҳ таолонинг қудрати билан бир жойга йиғилиб, худди тирик вақтларидагидек тўпланишади. Сўнг Аллоҳ таоло Исрофил алайҳиссаломга сурни иккинчи маротаба чалмоқни амр қилади. Сўнг ҳар бир банда маҳшар майдонига жам бўлади.
 
Маҳшар майдони қанақа майдондир?
 
У бандаларнинг ўткинчи дунёда қилган амалларини ҳисоб ва тафтиш қиладиган жойдир.
 
Маҳшар майдонида қанақа ишлар бўлади?
 
Ҳар бандага ўткинчи дунёдаги амаллари ёзилган дафтар берилиб, у амалларининг ҳар бири ўзига маълум қилинади. Ва ҳар кимнинг амали тўғрилик, одиллик тарозиси билан ўлчаниб, жаннат ва дўзах аҳллари сараланади.
 
Маҳшарда бандаларнинг амалларини кимлар ҳисоб ва тафтиш қиладилар?
 
Аллоҳ таоло тарафидан буюрилган вакил фаришталар.
 
Ҳисоботдан сўнг бандалар қайси ерга боришади?
 
Жаҳаннам устига қурилган Сирот кўпригининг ёнига борадилар.
 
Сирот кўпригидан кимлар ўтмоққа қодир?
 
Ҳар бир солиҳ ва гуноҳлари кечирилган мўмин зотлар. Аммо ундан ўтолмаган гуноҳкор зотлар Сирот кўпригидан қулаб жаҳаннамга тушиб кетадилар.
“Ибодати Исломия” китобидан
А.Собиржонов. «Уч тегирмон» масжиди имом хатиби
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.