топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЁЗУВЧИ М.НЫЗАНОВ БИЛАН УЧРАШУВ

Маънавият

Ахборот ресурс марказида ташкил топган «Китобхон» клуби ходимлари ва аъзолари билан биргаликда ижодни севувчи талаба ёшлар учун Қорақалпоғистон ҳалқ ёзувчиси Бердах номидаги мукофот лаурияти М.Нызанов билан учрашув ташкил қилдилар. Ёзувчи Кегейли районида дунёга келган. Ёзувчи асарларини севиб ўқувчи талаба ёшларимиз учун бу учрашув байрам олди совғаси бўлди. Ёзувчи йиғилганларга ўзининг хаёти ва ижоди хақида сўзлаб берди. Хар бир романи, мақоласи, интермедиялари қандай яратилганлиги ҳақида батафсил хикоя қилиб берди. Ёзувчига хавас қилувчи талабалар эса ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олдидар. Биз ёзувчининг нақадар  оқкўнгил, камтарин ва вазмин инсон эканлигига яна бир бор гувох бўлдик. Чунки у хеч бир саволни жавобсиз қолдирмади, қўлидан келганича эринмасдан ижод йўлини танлаган ёшларга ўз панд-насихатларини бериб, уларга йўл-йўриқ курсатди.
Учрашувга үниверситетимизнинг қарақалпақ филологияси, ўзбек филологияси ва рус филологияси талабалари ўзлари тайёрлаб келган сахна кўринишлари билан йиғилганларни хурсанд қилди. Айниқса шоирнинг «Танка» филмидан қўйилган лавха учрашув қатнашчиларга жуда манзур бўлди. Чунки бу фильмни нафақат Қорақалпоғистонда балки Ӯзбекистонда ҳам катта-ю кичик бирдек севиб томоша қилиб келади. Шу ернинг ўзида хавасманд талабалар шоирга атаб шеър ёздилар йиғилганларга ўқиб бериб, шоирнинг олқишига сазавор бўлди. Кечамиз жуда кутаринки кайфиятда ўтди. Чунки бундай тадбирлар ўқувчиларнинг ёдида бир умрга сақланиб қолади десак муболаға бўлмайди. Кеча сўнгида МРО директори А.Абдимуратов МРО ходимлари номидан шоирга узоқ умр, келгусида янада қизиқарли асарлар кутиб қоламиз. Ёзувчимиз ҳам тадбир иштироқчилари ва қатнашувчиларига ўзининг самимий тилакларини билдирди. Биз ҳам «Китобхон» клуби ходимлари ва аъзолари ўз навбатида ёзувчимизга энг аввало соғлик- омонлик, келгуси ижодида улкан зафарлар тилаб қоламиз. 


АРМ ходими Г.Туржанова

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.