топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН ГУРУҲ» МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Маънавият

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Қорақалпоқ давлат университети маданият саройида «Энг фаол китобхон гуруҳ» маънавий-маърифий танлови ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида»ги Ф-4789-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда универитетимизда китобхонликни кенг тарғиб этиш, талабаларнинг китоб мутолаасига қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.
Танлов ҳайъати аъзолари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси  наср кенгаши бошлиғи А.Султанов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ш.Аяпов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмасининг болалар адабиёти кенгаши бошлиғи Я.Ажимов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети маданият саройи директори А.Исмайлов ва университетнинг маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Жуманиязовлар баҳолаб борди.
Танловда 10та факультетдан 100 дан ортиқ талабалар фаол иштирок этишди. Унда иштирок этган жамоаларнинг билимларини, ижодий ишларини, тарғибот усулларидан фойдаланиш маҳорати ва бадиий чиқишларини танлов мезонлари асосида баҳолади. Танлов якунида:
1-ўрин – Қорақалпоқ филологияси факультетининг «Зийуар» жамоаси.
2-ўрин – Чет тиллари факультетининг «Дилмашлар» жамоаси.
3-ўрин – Ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг «Китапқумарлар» жамоасига насиб этди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.




Сахибжамал Есемуратова

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.