топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёлғон барча ёмонликларнинг бошидир.

Маънавият
Ёлғон барча ёмонликларнинг бошидир.
 
Бир одам донишманднинг ҳузурига келиб: 
-Гуноҳларим жуда кўп, улардан қандай қутулсам бўлади? Нима қилсам, ичкилик ичишдан, ёлғон сўзлашдан ва зинодан халос бўламан? Бу гуноҳлардан қандай қутула оламан? деб гуноҳларини афсус билан эътироф этди. Шунда донишманд: 
-Ёлғон сўзлама! деди. Яъни гуноҳкор одамга ўз гуноҳларидан қутулиши учун ёлғон сўзламасликни буюрди. 
-Бугундан бошлаб энди сира ёлғон сўзламайман, сизга ваъда бераман, -деб у зотнинг ҳузуридан чиқиб кетди. 
«Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», деганларидек, бояги одам яна аввалгидек гуноҳ ишлар қилишни истарди‚ аммо шунда хам «Ёлғон сўзламаслик учун донишмандга сўз бердим, сўзимда туришим лозим», дер эди. Ва ниҳоят ёлғонни тарк этган бу одам гуноҳ ишларга йўламайдиган бўлди. У билан бирга гуноҳ ишлар қилиб юрган дўстлари бундан ҳайратланиб, қандай қилиб гуноҳ ишларни тарк этгани ҳақида сўрашди. Шунда уларга бундай жавоб берди: 
Мен донишмандга ёлғон гапирмасликка сўз бердим ва берган вадамга амал қилдим, натижада Яратганнинг марҳамати ила ичкиликдан ҳам, зинодан ҳам, ёлғон сўзлашдан ҳам қутулдим. 
Дархақиқат, ёлғон барча ёмонликларнинг бошидир.
Ҳар бир гуноҳда, ҳар бир ёмонликда бир ёлғон бор. Ёлғон мунофиқликнинг белгисидир. Ёлғон инсонни жаҳаннамга олиб боради. Ёлғондек инсоннинг юзини қорайтирадиган, беобрў қиладиган, одамларнинг ишончини йўқотадиган ёмон амал йўқ.
С.Дарвешев. «Юнус Али Охун» жоме масжиди имом хатиби

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.