топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Беш васият

Маънавият
Маданият ва маърифат
Беш васият
 
  Зикр қилинишича, Одам алайҳиссалом ўғли Шис алайҳиссаломга беш нарсани васият қилди. Шис алайҳиссаломга ҳам ўғилларига шуларни васият қилишни буюрди. 
Биринчиси: «Болаларингга айтгин, дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим, Аллоҳ мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди». 
 
Иккинчиси: «Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилманглар. Мен хотинимнинг ҳавосига амал қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим». 
 
Учинчиси: «Қайси амални қилсангиз, оқибатини ўйланг. Агар мен қилаётган ишимнинг оқиба-тига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмасдим». 
 
Тўртинчиси: «Агар қалбларингиз бирон нарсадан изтироб чекса, ундан сақланинглар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди, лекин ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим». 
 
Бешинчиси: «Ишларингизда маслаҳатлашинглар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда, бундай қийин аҳволга тушиб колмасдим».
Ж.Маматов. "Қўштепа" жоме масжиди имом хатиби

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.