топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қалбга малҳам ўгитлар

Маънавият
Қалбга малҳам ўгитлар
Имом Ибн Жавзий (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) дурдоналаридан:
 Бўлаётган ишларга керагидан ортиқ баҳо бериб юборманг;
Одамлардан қадр-қиммат кутманг, уни қалбингиздан изланг. Қалбингиз хотиржамми, тамом, мартабангиз кўтарилиб бораверади;
Ўзингизни ўзингиз танисангиз, бас. Одамларнинг гап-сўзлари чикора;
Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У — Аллоҳники;
Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У — Аллоҳдан;
 Келажакни қайғурманг. У — Аллоҳнинг қўлида;
 Биргина ғамингиз бўлсин. Биргина! "Қандай қилиб Аллоҳ ризосига эришиш".
Зеро, Аллоҳни рози қилсангиз, У Зот сизни рози қилур. Шунинг ўзи сизга етарли бўлиб, бошқа ҳаракатга ҳожат қолмас; Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;
Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;
 Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;
 Очиққўл бўлинг ва шу билан бўйнингизга чирмашиб олган мусибатлар тушовини ечинг. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
А.Аллаёров. «Тўрачек» жоме масжиди имом хатиби
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.