топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ақидапарастликка қарши кураш – долзарб муаммо сифатида

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
Ақидапарастлик – бу бирон-бир ғояга қатъий ишонч ва уни мутлоқлаш-тириш асосида шаклланган дунёқараш шаклидир. Ақидапарастликни турли кўринишлари мавжуд бўлиб,  фан тарихида  “механизм”, “социал дарвинизм”, “геоцентризм” кабилар бўлган. Ақидапарастликни ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида ҳам кўриш мумкин. Бугунги глобаллашув даврида ақидапарастликнинг энг кенг тарқалган кўринишларидан бири диний ақидапарастликдир. Диний ақидапарастлик ўз ғоясининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фикр ва қарашларни бутунлай   рад этган ҳолда  уларни тан олмасликда,  дин асосларини бузишда  айблашда намоён бўлади.
Бошқачароқ тарзда диний ақидапарастлик, сиёсий мақсадларда   ижтимоий муаммоларни илк, яъни у ёки бу дин пайдо бўлган пайтдаги қоидалар асосида ҳал этишга интиладиган қараш ва ҳаракатлардан иборат. Жумладан, хотин-қизларга паст назар билан қараш ақидаси бунга мисол бўла олади.
Бугунги кунда ақидапарастлик  динлараро бағрикенглик, толерантликка жиддий рахна солмоқда. Ақидапарастларнинг  қоидаларига кўра, 1) улар ўзларини барчадан устун қўйишади; 2) модернизм, замонавийликни бутунлай қоралашади; 3)  ҳар қандай жамиятдаги илғор кучлар билан муросасиз бўлишни  тарғиб қилишади.  
Тарихдан маълумки, ақидапарастлик – азалдан жамият тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб келган.  Мисол тариқасида Александрия архиепископи Кирилл 415 йили динни ниқоб қилиб олиб, илм-фан билан  шуғулланган хотин-қизларни ўлдиришга фатво берганлигини  келтириш мумкин. Монах ва муатаассиб  диндорларга машҳур математик файласуф аёл Гипатинияни ўлдиришни буюради. Ақидапарастлар олима аёлнинг йўлини тўсишади. Черковга судраб келиб, денгиз чиғаноқларининг косалари билан тирик аёлнинг суякларидан гўштларни қириб олиб ёқиб юборишади.
Юқоридаги келтирилган далиллардан кўриниб турибдики, ақидапарастлик қандай кўринишда бўлмасин, бузғунчи, вайронкор ғоядир. Ақидапарастлик жамият тараққиёти юксалишига жиддий тўсиқдир. Ақидапарастлик унинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш ҳар бир киши,  ёш авлодни инсонийлик бурчидир. 
Умарова М.А., Қурбонова М.А.
 
АДТИ Ижтимоий — гуманитар фанлар кафедраси

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.